Latest news

18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  0 18:08Мареска: "Челси" Нкункуни январда сотмаслиги аниқ"  0 17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  6 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  9 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  6 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   11 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  5 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  11 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  17 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  26 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  23

Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" News

Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" (5:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин учун ҳар икки жамоага раҳмат айтган бўлардим. Футболчилар ноқулай об-ҳавога қарамасдан мухлисларбоп ўйин намойиш этиб бера олишди. Мухлисларга ҳам раҳмат, улар бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Ғалаба ҳар доим қувонарли, лекин тарихга айланди. Биз навбатдаги учрашувларга тайёргарликка киришамиз.

- Жамоанинг бугунги ва "Локомотив"га қарши ўйинини таққосласак, футболчилар бугун ёрқинроқдек кўринишди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Таққослайдиган бўлсак, "Локомотив" ҳимоявий услубга кўпроқ урғу қаратди ва марказда уч ҳимоячи билай ўйнади, шунингдек узун пасларни кўп ишлатди. Шунингдек, ўша ўйин курашларга бой ўтди. Бундай услубда ўйин бошқачароқ тус олади. "Сўғдиёна" кўпроқ майда ва ўрта узатмалар билан ўйнади. Дориев, 8 ва 11-рақамли ўйинчилар тўп билан яхши муомала қилишди. Шунингдек, бугун очиқ футбол бўлди.



- Ойбек Рустамовнинг майдондаги жойлашуви ўзгаргач жамоангиз ғалабага эришди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Бу сабаб эмас. 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда жуда осон голлар ўтказиб юбордик. Футбол шунақа, битта вазият ўйинни ўзгартириб юбориши керак. 2:0 пайти ҳужум қилганимизда илк голни қарши ҳужумдан қабул қилиб олдик, иккинчисини стандартдан, учинчиси эса яна пенальтидан.

- Бугунги ўйин ёмғир остида ўтди. Шу сабаб тўп узатишларда хатоликлар кузатилди. Бунақа вазиятларда футболчиларга қандай кўрсатмалар берилади?

- Беайб парвардигор, ҳамма ҳам хато қилади. Футболда битта кичкина хато ҳам кечирилмаслиги мумкин, бу шахмат эмас. Тўпни эгаллашдан олдин кейинги ҳаракатни ўйлаб қўйиш керак. Бу каби об-ҳаво ҳукмрон бўлган ўйинларда тўп назорати муҳим аҳамият касб этади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика