Latest news

09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  1 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4

Миллий терма жамоамиз Дубайдаги дастлабки машғулотларини ўтказди News

Миллий терма жамоамиз Дубайдаги дастлабки машғулотларини ўтказди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун 9 октябрь куни тунда Дубай шаҳрига етиб борди.

МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аэропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада "ўзини яккалаш" режимида бўлиб турди.

Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфекцияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди. Миллий жамоамиз кечаги машғулотларни БАА футбол ассоциацияси майдонида ўтказди.

Дубайдаги йиғин давомида коронавирус инфекциясидан сақланиш, делегация аъзолари соғлигини хавф остида қолдирмаслик ва БААга қарши ўйинга тўсқинлик қиладиган хатарларни олдини олиш мақсадида Миллий терма жамоамиз фақатгина "меҳмонхона - стадион" йўналиши бўйлаб ҳаракат қилиши белгилаб қўйилди.

Шу сабабли, делегациянинг барча аъзоси карантин қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда, меҳмонхона ва стадион ҳудудидан четга чиққани йўқ.

Футболчиларнинг соғлиги ва кайфияти аъло даражада, айниқса терма жамоанинг ёш аъзолари ўзига ҳос иштиёқ билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон МТЖ бугун "Шабаб Ал Аҳли" клубига тегишли "Ал Рашид" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади.




Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика