Latest news

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  0 15:19ЎзЭл Классикосига превью  6 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Мидори Ҳонда: "Ҳиндистонга қарши кечадиган учрашувда ғалаба қозонишимиз керак" News

Мидори Ҳонда: "Ҳиндистонга қарши кечадиган учрашувда ғалаба қозонишимиз керак"

Париж-2024 Олимпия ўйинларига иккинчи саралаш босқичи доирасида ўтказилган Ўзбекистон - Япония (0:2) учрашувидан сўнг, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жамоаси бош мураббийи Мидори Ҳонда матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги учрашувда ҳар бир жамоанинг мақсади бор эди. Тан олишимиз керак, Япония терма жамоаси биздан кучлироқ. Бугунги учрашув биз учун катта тажриба бўлди.

- Япония терма жамоасининг дастлабки дақиқадаги қарши ҳужумлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Япония терма жамоаси дастлабки ўн дақиқада ўз қарши ҳужумларининг кучини кўрсатиб қўйишди.

- Ўзбекистон терма жамоаси 2 та гол ўтказиб юборишига қарамай, бугун ёмон ўйин намойиш этмади. Ўз шогирдларингизнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз...

- Иккита гол ўтказиб юборишимизга қарамасдан, биринчи таймда ёмон ҳаракат қилмадик. Биринчи бўлимда ҳужумлар уюштирдик, аммо Япония терма жамоасининг даражаси кучлилик қилди.

- Ҳиндистонга қарши учрашув ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳиндистонга қарши кечадиган учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Кейинги босқичга ўтишимиз учун биз Ҳиндистонни йириқ ҳисобда мағлуб этишимиз лозим.

- Иккинчи бўлимда терма жамоамиз деярли ҳужум уюштирмади. Бунга сабаб терма жамоамиз урилган ва ўтказиб юборилган голлар статистикасини сақлаб қолишмиди? Агар Ўзбекистон ҳужум уюштирганда, Япония қарши ҳужумларда бизни яна жазолаши ва ҳисобни йириклаштириб юбориши мумкин эди.

- Фикрингизга қўшиламан. Ўйин бошидаёқ иккита гол ўтказгандик. Агар ҳужумга ўтишда давом этганимизда, янада ўпроқ гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Голлар статистикаси кейинги босқичга чиқиш учун жуда муҳим ва биз ушбу жиҳатни албатта ҳисобга олгандик.

- Бугун терма жамоамиз рақиб дарвозасига деярли хавф солмади. Бунга сабаб нима? Масалан, ўтган учрашувда Ҳиндистон терма жамоаси катта ҳисобда ютқазганига қарамай, уларда 2-3 та яққол голли вазиятлар бор эди.

- Япония жуда кучли терма жамоа. Биз ҳам ҳужум қилишга интилдик, бироқ барибир Япониянинг даражаси бугунги учрашув натижасини ҳал қилиб берди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика