Latest news

10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5

“Металлург” Тошкентда йиғилди: Аббос Отахонов, Мурод Бобожонов каби ўйинчилар жамоани тарк этган News

“Металлург” Тошкентда йиғилди: Аббос Отахонов, Мурод Бобожонов каби ўйинчилар жамоани тарк этган

Бу ҳақда бекободликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсум тадоригини январь ойининг иккинчи ҳафтасидан бошлашни режалаштирганди. Жамоа аъзолари кеча пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жамланишди. Бугундан эса машғулотлар “Дўстлик” стадионида бошланди. Аввалига футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклаш машқларига эътибор қаратилди. Машғулот сўнгида эса футболчилар тўп билан ишлашга ўтишди. 

Ўтган мавсум билан солиштирганда, “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов янги мавсумни ижара асосида Суперлиганинг янги вакили – “Турон” жамоасида ўтказиш учун Яйпан клуби сафига бориб қўшилди. 

Ҳимоячилар – Аббос Отахонов, Жасур Ўринов, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Исаев, Худойшукур Сатторов, ҳужумчи Муродбек Бобожонов ҳам кейинги фаолиятини бошқа клубларда давом эттиришади. Мазкур ўйинчилар билан шартнома муддати узайтирилмади ва улар эркин агент сифатида “Металлург”ни тарк этишди.

“Металлург” ПФК жамоаси клубни тарк этган барча футболчиларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятига омад ёр бўлишини тилайди.

Бекободликларнинг мавсум олди йиғинида жамоа ўзаги сақлаб қолинган ҳолда ўтган йили мавсум кашфиёти бўлган U 21 жамоамиздан қатор ўйинчилар жалб этилган. Бундан ташқари бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтишяпти. Улардан кимлар билан шартнома имзоланишини вақт кўрсатади. Шундан кейингина клубга қабул қилинган янги ўйинчилар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

“Металлург” U 21 жамоаси йиғини 21 январь санасидан Бекобод шаҳрида бошланади", дейилади хабарда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика