Latest news

11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   5 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

"Металлург" черногориялик форвард билан хайрлашди. Жамоага либериялик ҳужумчи келмоқда News

"Металлург" черногориялик форвард билан хайрлашди. Жамоага либериялик ҳужумчи келмоқда

Бекободнинг "Металлург" жамоаси черногориялик ҳужумчиси Бобан Жоржевич билан икки томонлама келишувга кўра шартномани бекор қилди. Бу ҳақда Бекобод клуби матбуот хизмати хабар берди.

Бобан Жоржевич 2024 йилги мавсум бошида "Металлург" таркибига келиб қўшилган эди. Мураббийлар штаби унга Суперлиганинг 9 та учрашувида майдонга тушиш имкониятини берди. Шулардан 4 тасини бошланғич таркибда, 5 тасини эса захирадан ўйинга қўшилиш тарзида тақдим этишди. 



Бобан Жоржевич "Металлург" таркибидаги 388 дақиқалик фаолияти давомида 1 та голли узатмани амалга оширди – у 1-турда "Локомотив"га қарши ўйинда Аброр Тошқўзиев голига ассистентлик қилди. 

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга кўра, "Сурхон" ҳужумчиси Сильванус Нимели иккинчи даврани "Металлург" сафида бошлашга яқин. 



Аввалроқ "Сурхон" устози Февзи Давлетов Нимели ҳақида берилган саволга "No comment" дея жавоб қайтарган эди. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика