Latest news

21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  0 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  7 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  37 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  12 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0

"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди News

"Металлург" 2 нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди

Давралар оралиғидаги танаффус даврида "Металлург" таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Кеча жамоа 2 нафар ўйинчи билан шартномани бекор қилди. Булар – марказий ҳимоячи Аббос Отахонов ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов.



28 ёшли Аббос Отахонов фаолиятини Таиландда давом эттириши боис клуб билан хайрлашди. У "Металлург" таркибида 2018-2020, 2022 ҳамда 2024 йиллар давомида 95 та ўйинда майдонга чиққан. 3 та гол урган ва 19 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 10 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка билан жазоланди.

Сардор Абдураимов эса 2023 йилнинг иккинчи ярмидан "Металлург" шарафини ҳимоя этиб келди. Бекободликлар сафидаги бир йиллик фаолияти давомида Абдураимов 26 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 марта сариқ карточка билан жазоланди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 4 та ўйинда тўп тепиб, 2 та тўп киритди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика