Месси телекамерага МЛСнинг янги қоидаларидан норозилигини билдирди
15 may 2024 00:42
News
Месси телекамерага МЛСнинг янги қоидаларидан норозилигини билдирди
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасида "Монреал"га қарши баҳсда телекамера қаршисида норозилик кайфиятини намоён қилди.
Биринчи бўлим якунлари арафасида аргентиналик футболчига нисбатан қўполлик ишлатилди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Бироқ унинг дарҳол майдонга қайтишига рухсат берилмади.
МЛС жорий мавсумдан бошлаб янги қоидаларни кучга киритди, унга кўра, майдон четида тиббий ёрдам олган футболчи майдонга фақатгина икки дақиқадан кейин қайтишига рухсат берилади.
"Бундай қоида жорий этилиб, хатога йўл қўйилмоқда", — дея жаҳл билан муносабат билдирди Месси.
Бироқ бу жараён "Интер Майами"га салбий таъсир ўтказмади. Аксинча, Матиас Рохас 25 метрлар масофадан жарима зарбасини голга айлантирди.
Link :
Source : Sport1
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Comments