Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  105 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ? News

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ?

Эслатиб ўтамиз: бу бишт.

Лионель Месси ЖЧ-2022даги ажойиб ғалабадан сўнг Жаҳон кубогини ноодатий кўринишда олди.

Лео медални олиши биланоқ унга Қатар амири Тамим ибн Хамад Ал Тани тайёрланган қора ёпинчиқни кийдирди. Месси бирдан буни қандай тўғри кийиш кераклигини тушунмади, унга тушунтиришди ва у қора кийимда совринни олишга йўл олди.

Бу нима?




Бу бишт – йилнинг совуқ даврида (Қатарда ҳозир қиш) гандура устидан кийиладиган қора ёпинчиқ. У мантияга ўхшайди ва ҳудди қишки кийим сифатида ишлатилади.

Бишт қора ёки жигарранг бўлади. У баъзан олтин билан безатилади, бу эса одамнинг зодагон оиласига мансублигини англатади.

Бишт одатда туя жунидан тайёрланади. Эркаклар уни одатда маълум вазиятларда кийишади: зиёфатлар, байрамлар, масалан тўйларда кийишади. Лео Месси учун эса айнан ўзгача кун эди, ҳаммаси бир-бирига мос келади.



Қатардаги эркаклар одатда оқ рангли либос кийишади. Умумий талқинга кўра, эркакларга оқ ранг тўғри келади, сабаби улар кўп вақтларини уйдан ташқарида ўтказадилар, аниқроғи чўлда жазирама қуёш остида. Аёллар эса аксинча, чодирда қолишади ва кийимлари камроқ ифлос бўлиши учун қора рангда кийишади.


Лео ҳудди амирдек, ёрқин оқ рангли футболка ва қора ёпинчиқда гавдаланди, бу эса жозибали кўринди.



Жаҳон чемпионати мезбонлари ЖЧ бош совринини топшириш маросимида ўз анъаналарини шундай тарзда реклама қилишди. Энди Лео Мессининг энг ажойиб лаҳзалари акс этган барча суратларда бу биштни кўриш мумкин.

Айтганча, амирнинг ҳаракатлари ҳаммага ҳам ёқмади. "Шунчаки нима учун?", – дея ҳайрон бўлди Аргентина терма жамоаси ва "Ман Сити" собиқ ўйинчиси Пабло Сабалета. Бастиан Шванштайгер эса кенгроқ гапирди: "Ўйинчидан катта лаҳзаларни тортиб олишди. Бу тўғри бўлди деб ўйламайман. Буни бироз кейинроқ, кийим алмаштириш хонасида қилиш мумкин эди. Бу Мессининг ўзига ҳам ёқди дея олмайман. Менимча, акция муваффақиятли чиқмади".

Михаэль Баллак ҳам хурсанд эмас: "Бу жаҳлни чиқаради. Аммо, Мессининг уни ечмагани Леонинг одобидан далолат беради. Бу суратлар абадий қолади. Футбол либоси билан ўз мамлакатингни намойиш этасан, у эса кўриниб туриши керак".


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика