Latest news

11:24Про лига. 14-тур расмийлари маълум  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  11 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Менинг уйим — сенинг уйинг. Ёхуд сурхонча меҳмоннавозлик қачон тугайди? News

Менинг уйим — сенинг уйинг. Ёхуд сурхонча меҳмоннавозлик қачон тугайди?

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 22-тури доирасида 2 та ўйин ўтказилади.

Биз эътиборингизни қаратмоқчи бўлган ўйин 15:00 да старт олади: "Сурхон" – "Андижон". Бу ўйинга турлича таъриф бериш мумкин. Масалан, "аутсайдерлар тўқнашуви". Ҳақиқатан, турнир жадвалига эътибор қаратсангиз, ҳар икки жамоанинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди.

2 йил муқаддам спорт принципларига зид равишда Суперлигада пайдо бўлиб қолган "Сурхон" жорий мавсумнинг ортда қолган 21 туридан 10 тасини мезбон сифатида ўтказган. Уй учрашувларида "қойилмақом" натижа қайд этиляпти. 10 та ўйинда йиғилиши мумкин бўлган максимал миқдор (30 очко)дан 4 очко қўлга киритилган (13.3%). Тўплар нисбати — -12 (урилган голлар ҳар ўйинда ўртача 0,7 тага, ўтказиб юборилганлари 1,9 тага тўғри келади). Мазкур клуб чемпионатдаги уй учрашувларида ғалаба қозонолмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бу борада ундан юқорироқда турган "Бухоро" ва "Андижон"да ҳам нақ 1 тадан (!) ғалаба бор. Хуллас, "Сурхон" Термизда меҳмоннавозликни ортиғи билан ўрнига қўядиган жамоа.

Термизликларнинг бу каби муваффақиятсизликларини турлича изоҳлаш мумкин. Буни ким таркибга, кимдир мураббийга тақайди. Эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир муҳим жиҳат бор. "Сурхон" футболчилари Тошкентда яшаб, машғулот ўтказишади ва уй ўйинлари олдидан Термизга йўл олишади (деярли 684 км). Маълумот учун, Термизга пойтахтга нисбатан Қарши (274 км), Бухоро (437 км), Жиззах (482 км), "Навоий" (490 км) нисбатан яқин. Самолёт ёрдамида борилса, муаммо бўлмаслиги мумкин. Лекин, рейс бўлмай қолган тақдирда поезд ёки автобусга чиқишга мажбур бўлади. Хуллас, жамоа ўз майдонида мезбон эмас.

"Сурхон"нинг бугунги рақиби "Андижон" эса жорий мавсум сафар ўйинларида ғалаба нималигини билмай келаётган 2 жамоадан бири ҳисобланади (биттаси "Бухоро"). Мазкур клуб ортда қолган 21 турнинг 10 тасини меҳмонда ўтказган. Натижа — "қойилмақом". 10 та ўйинда йиғилиши мумкин бўлган максимал миқдор (30 очко)дан 6 очко қўлга киритилган (20%). Тўплар нисбати — -7 (урилган голлар ҳар ўйинда ўртача 1 тага, ўтказиб юборилганлари 1,7 тага тўғри келади). Қизиқ ҳолат, уйда ютолмаётган "Сурхон" сафарда ютолмаётган "Андижон"га қарши. Бугун кимнингдир омадсиз серияси якунланади, агар дуранг халал бермаса.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун жорий мавсум ҳисобидан Сурхондарёдаги сўнгги ўйинида майдонга тушади. Яна бир нарсани қўшимча қиламиз, Термиз клуби Суперлига баҳсларида барчадан кўп мағлубиятга учраган (14) бўлса, бугунги рақиб энг кўп дуранг ўйнаган (10). Бугун "Сурхон" ўзи амал қилаётган "Менинг уйим — сенинг уйинг" тамойилидан воз кечиб, 3 очко олиши учун энг қулай кун. Ўз навбатида, "Андижон" ҳам сафардаги 1-ғалабани қўлга киритиш учун бундан қулайроқ рақибни тополмайди. Бахтиёр Ҳамидуллаев вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин. "Эртак" ким учун яхшилик билан якунланишини эса яқин соатлар ичида билиб оламиз.

ФАКТ: "Андижон" сўнгги бор Ўзбекистон чемпионати доирасидаги сафар ўйинида 2019 йилнинг 20 сентябрь куни зафар қучган ("Динамо" 0:1 "Андижон").
"Сурхон" сўнгги бор ўз майдонида 2019 йилнинг 24 ноябрида 3 очкони қўлга киритган ("Сурхон" 1:0 "Сўғдиёна").

Дарвоқе, бугун А Серияда ҳам шунга ўхшаш ўйин бор. Меҳмонда ғалаба қозонолмаётган "Ювентус" уйда ютолмаётган "Специя" меҳмони бўлади. Ёқимли ҳордиқ тилаймиз!

Author :
Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика