Мбаппе "Реал"да қайси рақамни олади? News

Мбаппе "Реал"да қайси рақамни олади?

Килиан Мбаппе ёзда "Реал"га кўчиб ўтиши ойдинлашиб бўлди.

Форвард мадридликлар сафида 10-рақамни олиши мумкин.

У ПСЖ таркибида 7-рақамда ўйнайди, лекин "Реал"да бу рақам банд. Унда Эден Азар кетганидан кейин Винисиус Жуниор ҳаракат қилмоқда.

Карим Бензема кетганидан кейин 9-рақам бўш турибди. Кўпчилик Каримнинг рақамини 2024 йилнинг ёзида (18 ёшга тўлганидан кейин) "Реал" таркибига келиб қўшиладиган ҳужумчи Эндрик олишини айтмоқда.

Мбаппе эса катта эҳтимол билан 10-рақамни олади. Сабаби, бу рақам Лука Модрич ёзда жамоани тарк этганидан сўнг бўшаб қолади. Хорватиялик ярим ҳимоячи 2017/2018 йилги мавсумдан бери шу рақамда тўп тепиб келмоқда.


Килиан бир пайтлар "Монако"да айни шу рақамда ўйнаган, Франция терма жамоасида ҳам 10-рақам уники.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика