Мбаппе Испанияга қарши ўйинда янги ниқобда майдонга тушади
09 jul 2024 21:14
News
Мбаппе Испанияга қарши ўйинда янги ниқобда майдонга тушади
Франция терма жамоаси ва "Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Евро-2024 ярим финали доирасидаги Испанияга қарши ўйинда бошқа ниқоб остида ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе гуруҳ босқичи доирасида Австрияга қарши ўйинда бурнини синдириб олгани сабабли ниқоб остида ўйнамоқда.
Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, футболчининг олдинги ўйинларда кийган ниқоби уни безовта қилиб, нафас олишида муаммо туғдирган.
Сўнгги тиббий текширувлар асосида ҳужумчининг бош ўлчамига мос равишда янги ниқоб ишлаб чиқарилган. Нашр унинг мустаҳкамлиги ва зарбаларга чидамлилиги туфайли Формула-1 каби спорт турларида қўлланилидиган қаттиқ пластик бирикмалардан тайёрланганини тасдиқлади.
Link :
Source : Sport Espana
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Comments