Latest news

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  2 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  8 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Мавсум кашфиётлари. 4 йилда 4та гол урган Азизбек News

Мавсум кашфиётлари. 4 йилда 4та гол урган Азизбек

Суперлигамизда мавсум якунланиб бормоқда. Биз мавсум кашфиётлари ҳақида туркум мақолаларимизни беришни бошлаймиз.

Биринчи кашфиёт - "Локомотив" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Азизбек Амонов.

Олдинги 4 йил давомида Ўзбекистон чемпионатида фақат биттадан гол уриб келган Азизбек Амонов 2021 йилда ҳозиргача 7 бор рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Эътиборлиси бу мавсум Амонов дастлабки 11та турда умуман гол ура олмади. 12-турда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилган футболчи кейинги турда "Насаф" билан баҳсда дубль қайд этди.

16-турда "Турон" билан ўйинда пенальтидан гол ура олмади ва бироздан сўнг ўйиндан тўп киритди. Тошкентда "Сурхон" дарвозасига йўл топа олди. Бекободда 10 киши бўлиб қолган "Локомотив"га сўнгги дақиқаларда ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. 22-турда "Андижон" билан учрашувда мавсумдаги ўзининг 7-голини урди.

7та гол уришдан ташқари футболчи 3 марта шерикларига голли узатма беришга ҳам эришганини таъкидлаш лозим.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Постер: Жасурбек Асланов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика