Latest news

08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  0 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  1 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  10 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  1 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  10 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  4 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  15 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  4 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди News

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди

Германиянинг 2-даражали Бундеслигасидан ўрин олган "Ҳанса Росток" ва "Гамбург" ўртасидаги ўйин ўзидан тутун чиқарадиган ҳамда масофадан бошқариладиган машиналар томонидан бир муддат тўхтатиб қўйилди.

Учрашув бошланганидан 10 дақиқа ўтгач, икки машина майдонга кириб, ўзидан оқ ва кўк рангдаги тутун чиқарган.

Стюардлар машиналарни майдондан олиб чиқишгунга қадар ўйин тўхтатиб турилди.

Фото: Getty Images

Германия бўйлаб Бундеслигадаги улушларни хусусий сармоядорга сотиш бўйича таклиф қилинган келишувга қарши норозилик сифатида худди шундай намойишлар уюштирилмоқда.

Шанба кунги Бундеслиганинг бешта ўйинидан тўрттаси норозилик намойишлари билан тўхтатилди, мухлислар майдонга тангалар ва тошлар улоқтиришган.

Фото: Getty Images

Норозиликлар Бундеслигани ташкил этувчи немис клублари гуруҳи DFLнинг бутун дунё бўйлаб лигани бозорга чиқариш ва тарғиб қилиш учун капитал киритиш эвазига бўлажак телевидение ҳуқуқларининг 8% улушини сотиш режасига жавоб тарзида намойиш этилмоқда.

Таклиф декабрь ойида немис клубларининг учдан икки қисми томонидан маъқулланган, бироқ тарафдор гуруҳлари яна бир овоз беришни талаб қилмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика