Latest news

11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  6 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  3 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  26 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24

Мақсади улуғ, медиаси қуруқ News

Мақсади улуғ, медиаси қуруқ

2021 йил февраль ойида клубларимизнинг матбуот хизматига нисбатан муносабати ҳақида мақола ёзган эдим.

Қўшиқнинг фонограммаси яхшими ёки жонлиси?!

Орадан йиллар ўтса ҳам муаммо ҳамон актуал бўлиб қолмоқда.

"Бунёдкор" клуби ўтган йил Суперлигада қолиш учун катта пул сарфлади. Янги мавсум учун ҳам яхшигина трансферларга қўл урмоқда. Клуб бўлажак мавсумда мавқеини тиклаш учун яхшигина сармоя киритмоқда.

Лекин, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам "Бунёдкор"дек катта клубнинг матбуот хизмати ночор аҳволда. Масалан, клубда фотограф ҳам, фотоаппарат ҳам йўқ. Ўзим фото билан ҳам ишлаганим учун менга бу жабҳадаги муаммо яққолроқ кўринади. Қандай қилиб бундай клубда на фотограф, на фотоаппарат бўлмаслиги мумкин?

Клубнинг ҳар қадамини ёритиб борадиган матбуот котиби ҳар сафар бошқа фотографлардан илтимос қилиб расм сўрайди. "Бунёдкор" матбуот хизматидагилар бошқа фотографлардан илтимос қилиб расм сўраб юриши клуб учун жуда уятли ҳолат. Идеалда исталган клуб бундай ҳолатни иснод деб қабул қилиши лозим.

Барака топгурлар, бюджетдан озгина маблағни матбуот хизматини ривожлантиришга ҳам сарфланглар. Бу фақат "Бунёдкор"га эмас, ҳамма клубларимизга тегишли.


Матбуот хизматида етарлича ходимлари йўқ клубларимиз кўп, баъзиларида ходим бўлса ҳам етарли техника олиб берилмаган. Матбуот хизматидагилар ҳам одамми деган шиорга амал қилишни тўхтатмасак бу ҳол ўнгланмайди.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика