"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда
16 feb 16:38
News
"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда
"Манчестер Юнайтед" "Интер"нинг чап қанот ҳимоячиси Федерико Димаркога қизиқиш билдирмоқда.
"Tuttosport" маълумотларига қараганда, манчестерликлар 28 ёшли футболчини Италия чемпионатининг 25-турида "Ювентус"га қарши (2:3) шанба куни бўлиб ўтган ўйинда кузатиб борди.

Манбага кўра, "Интер" футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти ва унинг шартномасини 2030 йилгача узайтириш ниятида. Янги келишув шартлари икки томон ўртасида аллақачон келишиб олинган.
Димарко жорий мавсум барча мусобақаларда 31 ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган, Transfermarkt портали уни 50 млн еврога баҳолаган.
Link :
Source : Tuttosport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Comments