Latest news

08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  0 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  3 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  2 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1

"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC) News

"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)

"Манчестер Сити" Флориан Виртц учун курашдан чиқди.

"Шаҳарликлар" ярим ҳимоячи трансфери бўйича "Байер"га таклиф киритган эди, чунки Пеп Гвардиола уни мавсум якунида клубни тарк этадиган Кевин де Брюйне ўрнида кўраётганди.

BBC маълумотларига кўра, "Манчестер Сити" Виртцни сотиб олишдан воз кечди, чунки футболчининг трансфер нархи жуда қиммат деб ҳисобламоқда. Хабарларга кўра, 22 ёшли ярим ҳимоячи учун харажат клуб тарихидаги энг йириги бўлиши мумкин эди – трансфер нархи ва маошни ҳисобга олганда, умумий харажатлар 300 миллион евродан ошарди.

"Манчестер Сити"нинг Виртцни сотиб олиш учун курашдан чиқишининг яна бир сабаби шундаки, Гвардиола ҳали ҳам Фил Фоденга ишонмоқда. Шу билан бирга, клуб ижодкор ярим ҳимоячи қидиришни давом эттиради – номзодлар орасида "Ноттингем Форест"дан Морган Гиббс-Уайт бор.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика