Latest news

11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  0 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  3 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  4 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  12

Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди" News

Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Андижон" - "Қизилқум" баҳси якунланганидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

- Афсуски, ўтган ўйиннинг бориши бугун ҳам такрорланди. Биринчи бўлим унчалик зўр ўтмади, ҳаммаси секин, барчаси биз ўйин бошида келишгандек бўлмади. Нега бундай бўлди, буни тахлил қиламиз. Негадир ўйиндан олдин бошқа нарсани келишиб оламиз-у, ўйинда бошқа ишларни қиламиз. Иккинчи бўлим умуман бошқача ўтди. Яхши тезлик олдик, баланд иштиёқда ўйнадик, умуман бошқача ўйин кўрсатдик. Учрашув тугагандан кейин йигитларга иккинчи бўлим учун раҳмат айтдим. Агарда барча ўйинда бугунги иккинчи бўлимдек ўйнасак, бизда ҳам очколар учун имконият бўлади. Товуқ ҳам донни битталаб ейди. Бугун биз адолатли тарзда бир очко олдик. Алоҳида эпизодларни инобатга оладиган бўлсак, биз ғалаба қозониб кетишимиз керак эди. Лекин бу футбол. Дарвоза устун, тўсинлари ҳам футболнинг бир қисми. Ҳатто яратаётган яримта имкониятлардан ҳам фойдалана олишимиз керак. Агарда булардан гол ура олмасак, ғалаба ҳам келмайди.

- Бугунги ўйинда майдонга тушган ёш футболчиларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта. Бизда яхши ёш футболчилар кўп. Шунчаки уларга вақт етишмаяпти. ФИФА кунларида ўтказган йиғинимизда улар биз билан бўлишди. Улар орасида жуда иқтидорлилари, унчалик ёмон бўлмаган футболчилар бор. Ўйиндан-ўйинга уларга секинлик билан вақт бериб борамиз. Лекин буларнинг барчаси таркибдаги фалокатли ҳолатда эканлигига боғлиқ. Захирага қарасангиз, фақатгина ёш футболчилар ўтирибди. Гарчи 19, 20, 21 ёш бўлса-да, ишларни бундай бошлаб бўлмайди. Секинлик билан уларга кўпроқ вақт берамиз.

- "Андижон" бугун 1 очко қўлга киритдими ёки 2 очко йўқотдими?

- Ўтган сафарги "Бухоро"га қарши, бугун "Қизилқум"га қарши бўлган ўйинларда бизнинг 2 очко ишлаб олганимиз эмас, 4 очко йўқотганимиз тўғрироқ бўлади. Мен ушбу 2 ўйинда яратилган вазиятларимизни инобатга олиб айтяпман.

- Биринчи давра якунланмасдан 3 легионер жамоадан кетганига муносабатингиз қандай? Улар нега кетишди?

- Билмайман, буни футболчиларнинг ўзидан сўраш керак. Уларнинг ўзлари жамоадан кетишди. Уларнинг бирортасини мажбурлаганим йўқ, қарорни ўзлари чиқаришди. Мен ҳали бирорта футболчини ҳисобдан чиқарганим йўқ. Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди. Истамаяптими, окей. Бошқа футболчиларни топамиз. Олдимизда 2 тур бор, кейин йиғин ўтказамиз. Табиийки, янги футболчиларни олиб келамиз. Улар тартиблироқ ва сифатлироқ бўлишади. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика