Latest news

18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  0 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Максим Шацких: "Декабрь ойида барчасини сарҳисоб қиламиз. Ўйинни назорат қилдик ва рақибга имконият бермадик" News

Максим Шацких: "Декабрь ойида барчасини сарҳисоб қиламиз. Ўйинни назорат қилдик ва рақибга имконият бермадик"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олганимизда таблодаги ҳисоб бошқача кўриниш олган бўларди. Ҳар бир учрашувдан олдин йигитларга ўзимизга ўзимиз муаммо тўғдирмасак, бизга ҳеч ким муаммо ярата олмайди. Пенальти белгиланган эпизодларни кўриб чиқдим. Ҳар доим таъкидлайман йигитлар баҳсли вазиятлар бўлса бизга қарши қарор белгиланади деб. Ҳакамларни назорат қиладиган органлар бор. Тўп рақиб футболчисининг қўлига текканида эса, қўл табиий ҳолатда экан. Кечириб қоясиз, аммо бу икки ҳил талқин қилиш. Биринчи бўлимда вазиятларни голга айлантира олганимизда барчаси бошқача якун топган бўлар эди. Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик.

- Бугун "Пахтакор" ҳужумкор ўйин намойиш этди, "Насаф" эса иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланди. Бу жиҳат жамоангизнинг ўйинни ўсиб бораётганидан далолат. Ёзда амалга оширилган трансферлардан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта. Бизга деярли барчаси ўҳшаяпти. Декабрь ойида барчасини сарҳисоб қиламиз. Ўзимиз истаган футболчилар билан шартнома имзоладик. Уларга адаптация учун бироз вақт керак холос.

- "Пахтакор" жамоасининг бош мураббийи сифатида фаолият юритишни бошлаганингиздан бери "Насаф"ни мағлуб эта олмаяпсиз. Олти баҳсда тўрт мағлубият ва иккита дуранг. Бундай натижанинг сабабини айтиб ўтсангиз?

- Мен статистикага эътибор бермайман. Бу футбол. Энг муҳими, якунда эгаллайдиган ўрнимиз. Декабрь ойида сарҳисоб вақти келади. Олдинда бизни кўп учрашувлар кутмоқда. Ҳар бир жамоага мағлуб бўлимиз ва ҳар қандай жамоа устидан ғалаба қозонишимиз мумкин.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика