Latest news

10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  2 09:15Ямал тарихга кирди  8 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  12 08:09Месси Дембелени табриклади  8 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  5 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:50BALLON D'OR-2025  125 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  12 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0

Лутфулло Тўраев мавсум якуни борасида қандай фикрда? News

Лутфулло Тўраев мавсум якуни борасида қандай фикрда?

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мавсумни бир текис ўтказа олмади.

Натижада жамоа чемпионатни 9-ўринда тугатди. Хўш, якунланган мавсумдан жамоа сардори Лутфулло Тўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Тўғриси, мавсум “Нефтчи” учун яхши якунлайман. Сабаби иккинчи даврани бошида жамоа 13-ўринда эди. Шуни ҳисобга олсак, ўйлайманки, чемпионатни муваффақиятли якунлай олдик. 

Ўйлашимча, жамоа янгиланди. Барибир яхлит жамоага айланишимиз вақт олди. Назаримда, шу каби ҳолатлар сабаб натижаларимизда бироз пасайиш кузатилди. Албатта, янги бош мураббий келиб, ўйин услубимиз ўзгарди. 

Жароҳатдан кейин тикланиш барибир ҳар бир футболчига қийин бўлади. Шундай ҳолат менда ҳам кузатилди. Лекин аввалги ҳолатимга қайтиб олишимга ёрдамлашган одамлар бор. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

“Нефтчи”да қолишим аниқ эмас. Олдимда таклифлар бор. Лекин чемпионат энди якунланди. Бироз дам олиб, кейинчалик бу борада бир қарорга келаман”, - дея сўзини якунлади Тўраев.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика