Latest news

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  2 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  8 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Луис Диас "Лутон"га қарши ўйиндан кейин отасини ўғирлаб кетганларга мурожаат қилди News

Луис Диас "Лутон"га қарши ўйиндан кейин отасини ўғирлаб кетганларга мурожаат қилди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас "Лутон Таун"га қарши ўйиндан (1:1) кейин отасини қўйиб юборишларини сўраб, мурожаат қилди.

Футболчи ота-онасини ўғирлаб кетишганидан кейин илк бор майдонга тушди. Диаснинг онаси 29 октябрь куни озод этилганди.

Айнан Луис 90+5-дақиқада "Ливерпул"ни қутқарувчи голга муаллифлик қилди ва футболкаси остидаги ёзувни кўрсатди: "Libertad para papa" (отамга озодлик).

"Бугун сиз билан футболчи гаплашмаяпти. Бугун сизлар билан Луис Мануэль Диаснинг ўғли Луис Диас гаплашяпти. Мане, менинг отам, тиним билмайдиган меҳнаткаш инсон, оиламиз устуни ва уни ўғирлаб кетишди. Мен МОА (Миллий озодлик армияси)дан отамни озод қилишларини сўрайман ва бу йўлда халқаро ташкилотларни биргаликда ҳаракат қилишга чақираман. Ҳар дақиқа, ҳар сония бизнинг азобларимиз ортиб бормоқда. Онам, ака-укаларим ва мен жуда ёмон аҳволдамиз ҳамда ҳозир ҳис қилаётганларимизни сўз билан ифодалай олмаймиз. Буларнинг барчаси отамни уйга қайтарганимиздан кейингина ўз ўрнига тушади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика