Latest news

01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  4 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2

"Локомотив" футболчиси рақибига зарба бергани учун четлатилди, "Динамо" ўйинчисига худди шундай ҳолат учун қизил кўрсатилмади. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик фаолияти таҳлили News

"Локомотив" футболчиси рақибига зарба бергани учун четлатилди, "Динамо" ўйинчисига худди шундай ҳолат учун қизил кўрсатилмади. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик фаолияти таҳлили

Якунланган турда ҳакамлар неча марта хато қилганини аниқлаймиз.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф! " Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 19-тур ўйинларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.


"Нефтчи" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ушбу эпизодда “Қизилқум” ҳимоячиси икки марта қоида бузди. "Нефтчи" ҳужумчисининг орқасида турган навоийликлар ўйинчиси чап оёғи билан рақиб ҳужумчисининг оёғига тегинган, бу эса унинг ҳаракатланиш мувозанатини бузган. Сўнгра ҳимоячи ҳужумчининг ҳаракат траекториясини кесиб ўтган. "Қизилқум" дарвозасига пенальти тўғри белгиланган.


"Нефтчи" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганига ва ҳакамлар ўйинни давом эттири, тўғри иш қилганига деярли 100% аминман. Ёрдамчи ҳакам дарвоза чизиғи бўйлаб қулай нуқтада жойлашганди, унинг вазиятни кузатиш имконияти юқори эди. Қўшимча далиллар ҳам мавжуд: тўпни тепиб юборган “Нефтчи” ҳимоячисининг оёғи қисман дарвоза чизиғидан юқорида жойлашган. Шунга кўра, бу ҳолда тўп ҳам чизиқни тўлиқ кесиб ўтмаган. ВАР тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганига аниқ далил бўлган тақдирдагина вазиятга аралашиши мумкин эди.


"Нефтчи" - "Қизилқум"

ВИДЕО

Ҳакамнинг пенальти белгилаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин, ВАР вазиятга тўғри аралашади. Тўп узатилгандан кейин "Қизилқум" ўйинчиси тўпни кўкраги билан тўхтатиб олишга уринади. Шу пайт "Нефтчи" ҳимоячиси яккакурашга қўшилиб, тўпга ўйнашга уринмасдан, рақибни ортидан туртиб юборади. Бош ҳакам бу ҳолатда яхши позиция танлай олмаган, шу боис у дарҳол тўғри қарор қабул қила олмади.


"Локомотив" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

Ҳакамнинг қарори тўғри. "Локомотив" ўйинчиси курашсиз ва тўп ўйнашга уринмасдан, рақиб футболчисининг бош қисмига кетма-кет икки марта зарба йўллайди. ВАР эпизодга тўғри аралашган, бу 100% четлатиш.


"Сўғдиёна" - "Андижон"

ВИДЕО

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарори тўғри. Ҳатто кичик "контакт" содир бўлган деб тахмин қилсак ҳам, "Сўғдиёна" ўйинчиси вазиятни бурттириб юборди. Бундан ташқари, агар қоидабузарлик ишлатилган тақдирда ҳам, вазият жарима майдони ташқарисида содир бўлган. Шу боис "Андижон" дарвозасига пенальти белгилаш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас.


"Сўғдиёна" - "Андижон"

ВИДЕО

ВАР эпизодга нотўғри равишда аралашди. Вазият очиқ-ойдин эмас ва қоидаларни жиддий бузилишига олиб келмайди. Тўғри, "Андижон" ўйинчиси томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатларда етарлича жиддий қўполлик мавжуд, лекин бу "чегаравий" ҳолат ва сариқ карточкага яқинроқ. Бунда босиш ҳолати йўқ, қоидабузарнинг оёғи енгил тегиниш билан пастга тушмоқда. Яхшиямки, ҳакам ўзининг сариқ карточка ҳақидаги дастлабки қарорини ўзгартиргани йўқ.


"Олимпик" - "Динамо"

ВИДЕО

Менимча, бу ҳолат "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазиятга жуда ўхшайди. Яъни тўп учун курашилмасдан, футболчининг боши/бўйин қисмига ортдан ошкора зарба берилган. ВАР ҳодисага тўғри аралашди, бироқ ҳакам негадир "Динамо" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳолатда қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Ҳакам хато қилди. Афсуски, бир турнинг ўзида бир-бирига ўхшаш икки вазиятнинг турлича талқин қилиниши ачинарли.


"Олимпик" - "Динамо"

ВИДЕО

Ҳакам янглишиб, “Динамо” дарвозасига пенальти белгилади. Замонавий тенденцияларга кўра, бундай эпизодларда ҳакамлар ўйинни давом эттириши керак. Агар қўполлик бўлса, қоидабузарлик "Олимпик"нинг ҳужумкор ўйинчиси томонидан ишлатилган ҳисобланади. Лекин бу аниқ пенальти эмас. Бу вазиятда “Олимпик” футболчиси учун асосий муаммо шундаки, у тўп томон ҳаракатланмайди, аксинча, атайлаб секинлашиб, тўп томон югураётган “Динамо” ҳимоячиси томон ҳаракатланди. ВАР вазиятга аралашиши мумкин эди, лекин негадир ундай қилмади.


"Сурхон" - "Бунёдкор"

ВИДЕО

Ҳакам томонидан жуда ғалати қарор қабул қилишди. Менимча, истиқболли ҳужумни бузгани учун “Сурхон” ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатилиши керак. Шу билан бирга, ВАР эпизодга аралашмади.


"Сурхон" - "Бунёдкор"

ВИДЕО

"Бунёдкор"нинг 6-рақамли футболчисига нима учун сариқ карточка кўрсатилгани ва нега ҳакам ўйинни тўхтатиб қўйганини умуман тушунмаяпман. Агар қоидабузарлик ишлатилган бўлса, қўполлик “Бунёдкор”нинг бошқа футболчиси томонидан содир этилганди.


"Сурхон" - "Бунёдкор"

ВИДЕО

Агар офсайд чизиқлари бўлса, бунга ишонган ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиш мумкин. Жарима майдончасидаги вазият эса "Олимпик" - "Динамо" учрашувидаги ҳолатга ўхшайди. "Бунёдкор" ҳимоячиси тўпга тепишга улгурган бўлса, "Сурхон" ҳужумчиси тўп эмас, рақиб томон ҳаракат қилмоқда. Агар офсайд бўлмаганда, ўйинни давом эттириш керак эди. Бу ерда вазият ўйиндан ташқарида бўлгани учун ҳакамнинг омади келди.


"Насаф" - ОКМК

ВИДЕО

Телетрансляциядаги аянчли такрорлардан ОКМК ҳимоячисининг қўлига тўп теккан-тегмаганини аниқлаш имконсиз. Бироқ, дарвоза ортида ҳакамлар бригадасига қўшимча ракурс бера оладиган камера борлиги аниқ (кадр кейинчалик пенальти тепилган пайт дарвоза ортидан кўрсатилади). Бу вазиятда фақат тахмин қилиш ва ҳакамнинг ОКМК дарвозасига пенальти тайинлаш қарорига ишонишдан бошқа илож йўқ.


Шу тариқа, Суперлиганинг 19-турида ҳакамлар тўртта хатога йўл қўйишди. Яна бир эпизодда экспертимиз сифатли такрорларнинг етишмаслиги (Насаф - ОКМК учрашувидаги пенальти) сабабли қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини аниқлай олмади.

Rating: +1   

Comments

+2   
26 sep 14:04:39
ArsaBarsa
Reply to comment by Нефтчи ФК
Бир вазият,жарима майдони ичида тўп қўлга теккани кўринмасди Насаф бермади,ОКМК томон пеналти қўйилди.Нима учун дарвоза ортига камера қўйилди унда.Насаф чемпион!!!!!!!?
Bitta shunga yopishib olishadida endi. U siz ham 1-0 edi. O’sha kuni OKMK ni kuchi yetmasligi bilinib turgandi.
+2   
26 sep 13:22:28
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Nasaf penaltini haqli tepdi lekin kameralar soni va sifati kamchiliklar yetarli
+1   
26 sep 13:20:22
Нефтчи ФК
Бир вазият,жарима майдони ичида тўп қўлга теккани кўринмасди Насаф бермади,ОКМК томон пеналти қўйилди.Нима учун дарвоза ортига камера қўйилди унда.Насаф чемпион!!!!!!!?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика