Latest news

10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  2 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  6 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  89

"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин" News

"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Сурхон" – "Лочин" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сардор Тўхтаев ва Зафар Полвоновлар матбуот анжуманида қатнашишди.

– Ўйин ҳақида

– Бугун ғалабадан бошқа нарса бизни қониқтирмаслигини билардик. "Сурхон" ўз ўйин услубига эга яхши жамоа, Суперлигада ҳам ижобий ўйин кўрсатмоқда. Ким ғалаба қозонса, плей-оффга чиқарди. Учрашув курашларга бой бўлди. Кимда хоҳиш кучлироқ бўлса, ўша томон натижага эришади. Йигитларимиз характерли. Агар бизникилар ўзлари исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қаршилик кўрсата олади. 

Зафар Полвонов: 

– Ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Кейинги босқичга йўл олдик. Буёғини вақт кўрсатади. 

– "Сурхон"га қарши ўйинда ғалаба қозонишингизга асосий сабаб нима бўлди?

– Биз қарши ҳужум тактикасига тайёрлангандик. "Сурхон"га ғалаба керак эди ва улар олдинги ўтиши аниқ эди. Биз бунга тайёр эдик. Охиргача ўйнашга келишиб олгандик. Бу вазифа аъло даражада уддаланди. Раҳбаримиз бизга ғалаба қозониш топшириғини берганди, биз бу вазифани уддаладик. Раҳбариятга раҳмат айтамиз. "Сурхон" жамоасини ўрганиб чиқиб, қарши ҳужум режа қилинганди. 

– Қуръадан сўнг "Лочин" жамоаси бундай натижа кўрсатишини кўпчилик кутмаганди. Жамоа ўз олдига қандай мақсадни қўйган?

– Жамоа юқори мақсадларни кўзлаган. Про лигага йўлланмани қўлга киритиш асосий мақсад. Кубокда эса гуруҳдан чиқиб, узоқроққа бориш вазифаси олдимизга қўйилган. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика