Latest news

10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  2 09:15Ямал тарихга кирди  9 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  12 08:09Месси Дембелени табриклади  8 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  5 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:50BALLON D'OR-2025  125 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  12 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0

LLF SUPER LIGAда ойнинг энг яхшилари аниқланди News

LLF SUPER LIGAда ойнинг энг яхшилари аниқланди

Тошкентда ҳаваскорлар ўртасида футзал бўйича LLF SUPER LIGA мусобақаси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ўтган ҳафта турнирда ўзини кўрсатаётган спортчилар эътироф этилди. Ташкилий қўмита октябрь ойи якунларига кўра, 4та номинация бўйича энг яхшиларни аниқлаб олди. 

1. Энг яхши дарвозабон

Номзодлар: Бекзод Амануллаев (SUZANE), Леонид Божедомов (DHL), Баҳодир Қодиржонов (VOSTOK), Лазизхўжа Хўжааҳматов (UZPSB).


2. Энг яхши футзалчи

Номзодлар: Азамат Бойматов (VOSTOK), Ғайрат Исмоилов (UZPSB), Диёр Муротов (GOV.RUK), Олег Секачев (PHOENIX).


3. Энг интизомли жамоа

Номзодлар: ASKLEPIY GROUP, ARGIN, GOV.RUK, TTG-2.


4. Энг яхши мураббий

Номзодлар: Константин Свиридов (UZPSB), Шуҳрат Тожибоев (DHL), Максед Закиров (VOSTOK), Жавлон Аноров (TTG).



Баҳодир Қодиржонов - "Энг яхши дарвозабон"

VOSTOK жамоасининг биринчи рақамли посбони Баҳодир Қодиржонов октябрь ойининг "Энг яхши дарвозабони" деб топилди. VOSTOK дастлабки 5 турда кетма-кет ғалаба қозонишига Баҳодир муносиб ҳисса қўшди. Қолаверса, ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказди: -6та гол.


Азамат Бойматов - "Энг яхши футзалчи"

VOSTOK сардори, жамоанинг энг етакчи ўйинчиларидан бири Азамат Бойматов LLF SUPER LIGA томонидан октябрь ойининг "Энг яхши футзалчиси" деб топилди. Азамат мусобақанинг дастлабки 5 турида 9та гол уриб, 4 бор голли тўп узатишни амалга оширди. Жамоаси эса қаторасига 5та ўйинда ғалаба қозонди.


Константин Свиридов - "Энг яхши мураббий"

UZPSB бош мураббийи Константин Свиридов октябрь ойининг "Энг яхши мураббийи" деб топилди. Свиридов қўл остида UZPSB жуда яхши ўйин намойиш этиб, 5та ўйинда ғалаба қозонди ва тўплар нисбати 26-10 кўриниш олди.


ASKLEPIY GROUP - "Энг интизомли жамоа"

ASKLEPIY GROUP ўтган ойнинг "Энг интизомли жамоаси" деб топилди. Ушбу жамоа ўйин пайти ўзини тутиши ва бошқа жиҳатлари билан намуна бўлди.


LLF SUPER LIGA ташкилий қўмитаси ҳамда мусобақа ҳомийларидан бири ERMAK савдо бренди ой лауреатларига эсдалик совғаларни тақдим этди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика