"Ливерпуль" лидери эски жароҳатини қайталаб олди News

"Ливерпуль" лидери эски жароҳатини қайталаб олди

Муҳаммад Салоҳ "Лутон"га қарши ўйнамайди.

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ эски жароҳатини қайталаб олди, дея хабар бермоқда "Kora Plus".



Хабар беришларича, 31 ёшли мисрлик 21 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтадиган "Лутон"га қарши уй учрашувида майдонга тушмаслиги маълум бўлди. Салоҳ "Ливерпул"нинг жароҳатдаги тўққизинчи футболчисига айланди.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум "Ливерпуль" сафида 28 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 9 та голли пас узатди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика