Latest news

11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  1 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  3 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  4 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  12

"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда News

"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда

Марказий ҳимоячи Ибраим Конате "Ливерпул" билан 2026 йил ёзида тугайдиган шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти.
Ҳозирда томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, франциялик футболчи ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг миқдорида маош талаб қилмоқда, бироқ мерсисайдликлар бундай суммани тўлашга тайёр эмас. Агар Конате билан янги меҳнат шартномаси ёз охиригача тузилмаса, Англия чемпиони 26 ёшли ҳимоячини 50-60 миллион еврога сотишга рози бўлади. Ўйинчига "Ал Ҳилол," "Бавария," "Реал" ва "Пари Сен-Жермен" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Конате ўтган мавсумда барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика