Latest news

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  2 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган News

"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган

Федерико Кьеза "Ливерпуль" ўйинчисининг жароҳатидан сўнг Чемпионлар лигаси рўйхатига киритилади.

27 ёшли италиялик қанот ҳужумчиси дастлаб "қизиллар"нинг ЕЧЛ рўйхатига киритилмаган эди. Федериконинг ўзи бу ҳолат бўйича шундай деди: "Ачинарлийси, ҳар бир футболчи у ерда ўйнашни орзу қилади. Мураббийга "ҳеч қандай муаммо йўқ," дедим. Мен профессионалман ва "Ливерпул"да ўйнаётганимдан бахтиёрман".

Бугун маълум бўлишича, 18 ёшли ҳимоячи Жованни Леонининг тизза бойлами узилиб кетган ва у бир неча ой майдондан четда қолади. Италиялик футболчи "Ливерпуль" сафидаги илк ўйинида - Англия Лига кубоги доирасида "Саутгемптон"га қарши ўтказилган учрашувда (2:1) жароҳат олган эди.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Ливерпуль" Леонининг жароҳатидан сўнг Кьезани Чемпионлар лигаси рўйхатига киритади.

"Liverpool Echo" нашрининг аниқлаштириши бўйича, УЕФА жорий турнир бошланишидан олдин қоидаларга ўзгартириш киритган - энди клубларга футболчи жиддий жароҳат олган ёки узоқ муддатли касал бўлган тақдирда (камида 60 кун) рўйхатда битта ўзгариш киритишга рухсат берилади. Ушбу қоида умумий босқичнинг 6-турига қадар амал қилади.

Rating: +8   

Comments

   
25 sep 06:00:05
Samsung
Kieza haqli edi boshidan
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика