Latest news

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Биз ҳеч нарсадан қўрқаётганимиз йўқ" News

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Биз ҳеч нарсадан қўрқаётганимиз йўқ"

ОФК кубоги Интерзонал финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ли Ман" учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Чан Хиу Минг иштирок этди.

"Авваламбор ассалому алейкум. Сизларни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Ҳозирги пандемия шароитида Қарши шаҳрига етиб келиш учун 2 кун вақт сарфладик. "Насаф" кучли жамоалардан бири. Улар ўз майдонида ва мухлислари қаршисида тўп тепади. Биз ҳам яхши тайёргарлик кўриб келдик. Майдонга ҳар доим ғалаба учун чиқамиз",- дейди Чан Хиу Минг. 

"Жамоамиз эртанги ўйинга тайёр. Насиб қилса яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди футболчи Нган Лок Фунг. 


- "Насаф" жамоасини қай даражада ўргандингиз?

- Рақиб яхши шаклланган жамоа. Қанотлардан кескин ҳужумлар ташкил қилади. Ўзбекистон Суперлигасида кучли ўйин кўрсатмоқда. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоа олдига ОФК кубоги ва ички чемпионатда қандай мақсадлар қўйилган?

- Жамоамиз жуда ёш жамоа. Ташкил топганига 4 йил бўлди. ОФК кубогида илк бор иштирок этмоқдамиз. Лекин биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Миллий терма жамоа аъзолари ҳам кўпчиликдан иборат. Олдимизга доим чемпионликни мақсад қилиб қўямиз. 

- "Насаф" халқаро майдонда жуда ҳам тажоввузкор ўйин кўрсатади. Эртага ҳам ўз майдонида ўйнайди. Вазиятга реал баҳо берсак "Ли Ман" эртага иккинчи рақам остида ўйнайдими ёки ҳужумкор футбол кўрсатишга жамоанинг имкониятлари етадими?

- Биз икки кун йўл юриб келдик. Лекин ҳозир нормал ҳолатдамиз. Ўйинга тайёрмиз, дея оламан. Ўйин давомида кўрсатамиз. 

- Ўзбек футболи ҳақида қандай маълумотга эгасиз?

- Ўзбекистон ҳақида нима дейишим мумкин? Кўриниб турибди шаҳарлар чиройли. Вазият яхши бўлиб кетганда келиб яна бемалол кўришим мумкин. Чунки меҳмонхонадан ташқарига чиққанимиз йўқ. ФИФА рейтингига қарасак ҳам Ўзбекистон биздан юқорида. Футболчиларингиз агрессив ҳаракат қилади. 

- Қаршига ўзингиз истаган таркиб билан етиб келдингизми? Жароҳатлар ва йўқотишлар борасида маълумот бера оласизми?

- Жиддий жароҳат олган футболчиларимиз йўқ.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика