Latest news

08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  0 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  6 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  30 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40

Левандовски ва Клопп ўртасидаги ўзгача баҳс ҳақида эшитганмисиз?! News

Левандовски ва Клопп ўртасидаги ўзгача баҳс ҳақида эшитганмисиз?!

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.

Улар ўз вақтида "Боруссия Д"да бирга ишлашган.

2010 йилда айнан Клопп Левани Дордмундга олиб келган ва уни гол уришга илҳомлантириш учун ўзгача баҳс ўйлаб топган.

"Клубга келганимда немис тилида деярли гапиролмасдим. Мен фақат "данке" - "раҳмат"ни билардим. Об-ҳаво ёмғирли ва булутли эди. Машғулотлар интенсивлиги жуда ва жуда юқори эди.

Мен ўзимни кўрсатишни жуда ҳам хоҳлардим, Юрген эса мени руҳлантиришни. Шу сабаб дастлабки ойларда ўзаро кичик баҳс бойладик. Агар машғулотда мен 10та гол урсам, у менга 50 евро. Агар уролмасам, мен унга 50 евро.

Биринчи ҳафталарда деярли ҳар куни мен унга пул бердим. У куларди. Лекин, бир неча ой ўтганидан кейин вазият ўзгарди. Энди пуллар мени чўнтагимга туша бошлади.

Шу сабаб бир гал у менга шундай деди: "Стоп! Етарли, энди сен тайёрсан!", - дея Левандовскининг сўзларини келтирди "The Independent".

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика