Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз" News

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев Испанияга қарши учрашув олдидан журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

— Жаҳон чемпионатидаги икки ўйин ҳақида.

— Биз Жаҳон чемпионатида иккита учрашувда иштирок этишга улгурдик. Иккаласи икки хил натижа билан тугаганини биласиз. Бироқ биринчи ўйинда биз ўзимизнинг имкониятларимизни намойиш эта олмадик. Бу бизни ўйинимиз эмасди, десам ҳам бўлади. Канадага қарши баҳсда ўзимизни яхши томонлама кўрсатиб, кўпроқ имконият яратишга ҳаракат қилдик.

— Канадага қараши баҳсдаги ғалабанинг асосий омили нима эди?

— Биз биринчи ўйиндан сўнг қилган хатоларимизни таҳлил қилдик. Мураббийларимиз билан камчиликларимиз устида ишладик ва учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши табиий. Рақиб ҳам яхши ўйнади, бироқ биз ўз имкониятларимизни голга айлантириб, ғалаба қозондик. 

— Испанияга қарши ўйин ҳақида

— Бизни эртага Испанияга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Биз бу учрашувга ҳар томонлама, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Менимча, бизда мотивация етарлича. Эртага, насиб бўлса, ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика