Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

ЛаЛига президенти: "Кейинги мақсад - АПЛни ортда қолдириш" News

ЛаЛига президенти: "Кейинги мақсад - АПЛни ортда қолдириш"

ЛаЛига президенти Хавьер Тебас телевизион ҳуқуқлардан келадиган даромадларнинг ўсиши ва ташкилотнинг глобал мақсадлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз трансляцияларни Мўғулистон ва Гренландиягача кенгайтирдик. Бу иқтисодий омил эмас, балки рамзий аҳамиятга эга. Чунки, у ерда даромад минималдир. Аммо, июнь ойидан бошлаб ЛаЛигани бутун дунё кўриши мумкин. Кейинги мақсад - биз АПЛни ортда қолдирмоқчимиз.

Бутун дунё бўйлаб офисларимиз бор, биз билан юзлаб одамлар ишлашади. Лигамизни тарғиб қилиш, иқтисодий ўсишимизга ёрдам берадиган маҳаллий ҳомийларни топиш учун аҳоли зич чойлашган ва бой мамлакатларда бўлишимиз муҳим. Охирги 7 йилда биз жиддий натижаларга эришдик.

Мамлакатимизда 45 миллиондан кўпроқ аҳоли яшайди. Бизда Буюк Британия каби 70 миллионга яқин маҳаллий аудитория йўқ. Шунинг учун кўпроқ ташқи бозорларда ишлашимиз керак. Масалан, Осиё қитъасида. Биз у ерда ўсамиз, лекин Премьер-лига билан таққослаганда кўп ишлар қилишимиз керак", - деди Тебас.


Эслатиб ўтамиз, 2013-2014 йилги мавсумда теле ҳуқуқлар лигага 800 млн евро атрофида даромад келтирган. 2018-2019 йилги мавсумда эса бу рақам 1 миллиард 831 миллионни ташкил қилди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика