Latest news

11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  0 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  5 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  2 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3

Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?" News

Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"

Ўзбекистонга қарши ўртоқлик баҳси олдидан Кувайт терма жамоаси устоз Элио Соуза матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўйнаш биз учун жуда манфаатли. Бу жамоага қарши ўйнаш биз учун шараф. Ўзбекистонни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритгани билан табриклайман. Ривожланишда давом этишни тилайман. 


- Каннаваро билан келишувга эришишдан олдин ЎФА шорт-листида сиз ҳам бўлган экансиз. Буни тасдиқлай оласизми?

- Бу саволга йўқ деб жавоб бераман. Сабаби ҳозир Кувайт терма жамоаси бош мураббийиман. 


- Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳақида нима дея оласиз?

- Каннаваро Хитой терма жамоасида ишлаган, 2006 йилда Италия сафида жаҳон чемпиони бўлган. Агар футболчилар билан тезда тил топишиб кетса яхши натижа қайд эта олади деб ўйлайман. 


- Кувайт терма жамоаси 20 йиллар аввал кучли эди. Охирги йилларда нима учун натижалар тушиб кетди.

- Форс Кўрфазидан Жаҳон чемпионатига чиққан илк терма жамоа Кувайт эди. Ҳозирги кунда ҳар бир кувайтлик футболчининг таҳлилини олиб боряпмиз. Осиё кубогида муносиб иштирок этиш ва Кувайт футболининг олдинги нуфузини қайтармоқчимиз. 


- Эртанги ўйиндан нима кутяпсиз? Ўзбекистондан қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз?

- Ўзбекистоннинг охирги ўйинларига қараб шуни айтиш мумкинки бу жамоа нафақат Осиёда балки Жаҳонда ҳам кучли жамоалардан бирига айланган. Бу жамоа таркибида Европа клубларида ўйнаётган футболчилар кўп. Алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмайман. Ҳар бир футболчидан хавф кутиш мумкин. Эртага чиройли стадионда ўйнаймиз ва яхши натижа қайд этишга уринамиз. 


- Сиз мураббий сифатида Португалиянинг иккита ёш тоифасидаги терма жамоаларини Европа чемпиони қилгансиз. Лекин 2019 йилдан буён Осиёда ишлаб келяпсиз. Европа ва Осиё футболидаги энг асосий учта фарқни айта оласизми?

- Европа ва Осиё футболчилари ўртасидаги асосий фарқлардан бири тайёргарликда. Европада профессионал тайёргарлик юқори даражада. Кувайтда ҳозирда шунга ҳаракат қиляпмиз.

Rating: +3   

Comments

+4   
08 oct 18:54:58
Zohidjon Usarov
Ха мен хам шорт листда бор эдим афсус чакирмадиларинг деган жавобини кутганмиди савиясиз журналист.
+3   
08 oct 18:59:31
Qiziqarli G'aroib
Jurnalistlar saviyasi qachon oshadi bizada Savolni Aptini Qaraa????Tag'in Tanqid qip qo'yishiga o'limmi bullani Saviyasizlar
+2   
08 oct 19:38:19
Xscreen
Арини уяси тузигандай, журналистларники хам роса тузибти хам кузибти хам!? Олдинлари хаммаси тескари буларди, УФФ анти футбол карорлар бир томон, футбол жон куярлари булган журналист ва мухлислар бир томон булиб фикрлари деярли мос тушар эди! Энди УФФ ва мухлисларга карши, Узбек футболи ривожига карши журналистлар, таажуб!!!
+2   
08 oct 19:10:18
"Булунгур"
Эсиз силани укитган домлаларингга журналистлар,савияларинг нолга тенг,шунга караганда домлалар хам савиясиз
+1   
08 oct 20:28:04
Qiziqarli G'aroib
Reply to comment by Nurmuhammad Abdullaev
Nima deb savol berishi kerak edi shunda? Nimani bilmoqchidizu bilome qoldiz?
Tush aslo o'ng bo'lmas O'ng aslo tush bo'lmas tushsh
+1   
08 oct 20:20:23
uzb
Жаноб журналистларимизи мияси 20аср футбол услибига қатиқ боғланиб қолган,шуни билингларки хозирги замонавий тактик услибда уйнайдиган биронтаям жамоада алохида бир футболчидан хаф кутиб булмайди,замонавий футболда жамоалар жаомавий уйинга урғи беришади,масалан Катанец хам термамизга келиши билан жамоавий уйини йулга қуйиб олди,ледирларимиз Элдор Аббос ёки бошқаси булсада майдонда улар алохида ажралиб туриши сезилмасди,вот шуни учунам чет элликларга ,,қайси футболчимиз хафли"каби бемани саволлар берманглар,1-2та ледирга суйаниб уйин қурадиган услибда уйнашлар утган аср футболида қолиб кетиб булган
+1   
08 oct 18:57:23
Abdusalom Mirzayev
Ўзбекистон шортида ҳам листида ҳам бўлмаган бўлса керак, на ном бор на тажриба бор бунда.
   
08 oct 19:31:46
Nurmuhammad Abdullaev
Reply to comment by Qiziqarli G'aroib
Jurnalistlar saviyasi qachon oshadi bizada Savolni Aptini Qaraa????Tag'in Tanqid qip qo'yishiga o'limmi bullani Saviyasizlar
Nima deb savol berishi kerak edi shunda? Nimani bilmoqchidizu bilome qoldiz?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика