Latest news

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

Кумиков ва Бақоевнинг серияси тугади, Бекобод осмонидаги "қора булутлар" тарқамаяпти News

Кумиков ва Бақоевнинг серияси тугади, Бекобод осмонидаги "қора булутлар" тарқамаяпти

Суперлигада 24-турнинг 4 та ўйини якунига етди.

Ортда қолган учрашувларга доир қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

АГМК 3:2 "Андижон"

1. Мартин Боаке чемпионатдаги дастлабки дублини расмийлаштирди.

2. 2000 йилда туғилган Муҳаммадкарим Тоиров дебют голини урди.

3. Жамоаларнинг дастлабки даврадаги баҳси ҳам ОКМК стадионида ўтказилган бўлиб, худди шу ҳисоб қайд этилганди.

4. Миржалол Қосимов шогирдлари жорий мавсум Олмалиқда ўтган 3-баҳсда бир хил — 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

5. АГМКнинг мағлубиятсиз ўйинлардан иборат серияси 8 та ўйинга етди (5 ғалаба, 2 дуранг).

6. Виктор Кумиков шогирдларининг 5 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди.

"Бунёдкор" 1:0 "Қизилқум"

1. 2001 йилда туғилган Музаффар Олимжонов "қалдирғочлар" сафидаги расмий дебютини нишонланди.

2. "Қизилқум" бу мавсум илк бор қаторасига 3 ўйинни сафарда ўтказди ва ютқазди.

3. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари уй учрашувларида умуман ютқазмаяпти.

4. "Бунёдкор" мавсумда 2-бор ўз ўйинини 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади, "Қизилқум" эса 3-бор шундай ҳисобда мағлуб бўлди.

"Локомотив" 1:0 "Сўғдиёна"

1. "Сўғдиёна"нинг 8 ўйинда иборат мағлубиятсиз серияси якунига етди.

2. Бақоев шогирдлари мавсумдаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу йилнинг энг яхши натижаси бўлиб турибди ("Пахтакор" билан бирга).  

3. Жиззах клуби 24 ўйиндан кейин барчадан камроқ гол ўтказган (14).

4. "Сўғдиёна" иштирокидаги 8-ўйин тақдирини 1 та гол ҳал қилди.

5. "Локо"нинг "Сўғдиёна"га қарши 4 ўйинлик ғалабасиз серияси якунига етди.

"Навбаҳор" 1:0 "Металлург"

1. Наманган клуби Азимжон Аҳмедов тўп киритган ўйинларда мағлуб бўлмаяпти (7 ўйин).

2. "Навбаҳор" Самвел Бабаян жамоага қайтганидан кейин ўтказилган 12 баҳснинг 8-сида ҳам гол ўтказмади.

3. "Металлург" қаторасига 6-ўйинда мағлуб бўлди.

4. Бекобод клуби мағлубиятлар сони бўйича барчадан ёмонроқ натижа кўрсатяпти (17).

5. "Металлург" мавсумдаги 11-ўйинида майдонни голсиз тарк этди.

"Шерлар" ёриб ўтолмаган ҳимоя

Author :
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика