Latest news

19:40Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди  0 19:24"Энг зўр-2024". Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи, Ўзбекистоннинг энг яхши аёл футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди  0 18:58Флик Ямаль қачон майдонга қайтишини маълум қилди  0 18:30Беллингем: "Мбаппе ўзининг даражаси туфайли "Реал"да жуда катта босим остида"  9 18:08Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида "Чиғатой"ни мағлуб этди  0 17:50Ван Дейк "Реал"нинг қизиқишлари ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  3 17:26Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ЦСКАга жанг таклиф қилади"  0 16:59АПЛ ва Бундеслига клублари "Ипсвич" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:37Мессининг рафиқаси футболчининг туғилиб ўсган шаҳридаги деворий суратни кўрсатди  7 16:17ЎзПФЛ делегацияси "ФарДУ" клубида лицензиялаш талаблари бажарилиши юзасидан ўрганиш олиб борди  1 15:51"Ювентус" Луиснинг хизматларини АПЛ жамоаларига таклиф этмоқда  0 15:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Суперлиганинг энг яхши легионерларидан бири билан келишувга эришди  29 15:02"Манчестер Сити" Родри ўрнига икки футболчини кўриб чиқмоқда  3 14:30Шупо-Мотинг фаолиятини MLS'да давом эттиради  0 14:01"Челси" Жеймсни сотишга тайёр: "Реал" англияликни харид қилиши мумкин  3

Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига хайрлашув хати News

Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига хайрлашув хати

"Барселона"нинг янги ўйинчиси Филиппе Коутиньо ўзининг инстаграм саҳифасида "Ливерпуль" мухлислари билан хайрлашди.

"Ливерпулга кўчиб ўтганимиздан бери мен ва оилам ўзимизни жуда қулай ҳис қилдик, кўплаб янги дўстлар орттирдик. Биз клуб ва мухлисларимизнинг буюклигини майдонда ва ундан ташқарида ҳис этдик. Умид қиламанки, мен "Ливерпуль" мухлисларида ёқимли хотиралар қолдирдим.

Мен "Ливерпуль"ни тарк этдим, чунки "Барселона" - менинг орзуйим.

"Ливерпуль" ажойиб тарихга эга буюк клуб эканлигини билардим. Аммо, ўзим учун кашф этган асосий жиҳат бу ернинг ўзига ҳос қалби ва руҳидир. Бу ернинг ўзига ҳослиги ва характери бор.

Мен "Ливерпуль"ни тарк этдим, чунки "Барселона" - менинг орзуйим. "Ливерпуль" мен амалга ошириб улгурган орзу эди. Мен клубга ҳаётимнинг 5 йилини бердим.


Умид қиламанки, мухлислар менинг қароримни қабул қиладилар. Янги нарсаларни синаб кўришга қарор қилдим. Юрген Клопп ва бутун жамоага фақат хурсандчилик ва омад тилайман. Бу ажойиб жамоа, улар ҳар куни янада яхшироқ бўлиб боришмоқда.

"Ливерпуль"нинг энг муҳим бўлаги - унинг мухлислари. Сизнинг қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилигимни билдиришга ожизман. Қаерда бўлсам ҳам, "Ливерпуль" юрагимда бўлади. You’ll Never Walk Alone", - деб ёзди Коутиньо.

Rating: +64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика