Latest news

10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  0 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   0 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  5 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27

Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди" News

Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ доирасидаги "Брайтон"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Ушбу ўйиндан хар хил хотира олдик. Аввалига иккита гол ўтказиб юборишимиз хотираси, кейин камбэкимиз хотираси, якунда ғалабани қўлдан чиқарганимиз хотираси.

"Брайтон" ростдан ҳам жуда зўр ўйнади. Жамоанинг янги тактикаси мени ҳайрон қолдирди. 0:2 ҳисобидан кейингина ўйинга мослашдик, қарши ҳужумлардан унумли фойдаландик. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо бунга лойиқмидик? Йўқ, унчалик эмас. "Брайтон" ҳеч бўлмаса очкога лойиқ эди.

Сўнгги ҳафта давомида тўғри йўлга тушиб олганмиз. Ишонч эса кичик гул каби. Буни ўстириш эса жуда қийин. Тўғри тушунайлик. Албатта, биз бундай натижани истамагандик.

Яхшироқ ҳимояланишимиз мумкин эди. Бу футбол, буни тўғри тушунамиз. Ўйин шундай бошлангандан кейин курашдан чиқиб қолмаслик керак. Ғалаба қозонишимиз яхши ҳолат бўларди. Аммо "Брайтон" билан ўйинларда доимо шундай муаммоларга учраймиз. Буни яхшилаш керак", - деди Клопп.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика