Latest news

22:24Конференциялар лигаси. "Астана" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:56Европа лигаси. "Атлетик", "Лион", "Лацио" бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  0 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  0 20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  3 19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  9 18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:08Мареска: "Челси" Нкункуни январда сотмаслиги аниқ"  0 17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  12 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  11 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  8

Килиан Мбаппе: "Франциядан кетишимни эълон қилиш бунчалик оғир бўлади, деб ўйламагандим" News

Килиан Мбаппе: "Франциядан кетишимни эълон қилиш бунчалик оғир бўлади, деб ўйламагандим"

Ҳеч кимга сир эмас Килиан Мбаппе ёзда ПСЖни тарк этади.

"Ҳаммага салом, бу Килиан. Мен сизлар билан суҳбатлашмоқчиман. Мен вақти келганида сизларга барчасини маълум қилишга ваъда бергандим ва ҳозир ёзда ПСЖдан кетаётганимни айтмоқчиман. Шартномам якунига етади ва уни узайтириш ниятида эмасман, бир неча ҳафтадан кейин Париждаги саёҳатим якунига етади. 

Авваламбор, мен барча жамоадошларим ва мураббийларимга раҳмат айтаман: Эмери, Тухель, Почеттино, Гальтье ва Луис Энрике. Доимо мени қўллаб-қувватлагани учун спорт директорлари Леонардо ва Луиш Кампушга. Клуб ишончли қўлларда қолаётганини биламан.

Бу жуда оғир, оғир ва мен Франция ва Лига 1"ни тарк этаётганимни эълон қилиш бунчалик қийин бўлади, деб ўйламагандим. Бироқ менга бу керак, орадан етти йил ўтиб, янги чорлов зарур. Ана шу етти йил давомида берган меҳр-муҳаббатлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. ПСЖ — шундай клубки, унга нейтрал муносабатда бўла олмайсиз. Уни ё яхши кўрасиз, ёки нафратланасиз. Мен ҳеч бир ишимдан афсусланмайман ва бу клуб абадий юрагимда қолади. Бу ерда ортиқ ўйнамайман, лекин жамоа учрашувларини томоша қилишда давом этаман. Мен бор кучимни ишга солиб, жамоа ғалабаларига ҳиссамни қўшиш учун интилдим ва бу ерда ўтказган вақтим, такрорланмас лаҳзалар учун тақдирдан миннатдорман".

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика