Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  1 01:50BALLON D'OR-2025  88 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Келишилган ўйинларга мутлақо қаршимиз" — "Машъал" клуби News

"Келишилган ўйинларга мутлақо қаршимиз" — "Машъал" клуби

Тотализатор ўйнаган футболчиларни текшириш фикри "Машъал" клуби масъулларидан чиққани маълум қилинди.

"Пролиганинг якунига етган мавсумида "Машъал" жуда кўп омадсиз баҳсларни ўтказди. Дастлаб чемпионатда етакчилик ва пешқадамлик қилди. Аммо иккинчи даврада бунинг мутлақо акси бўлди. Жамоа бундай қатор мағлубиятлар гирдобида қолаётганидан эса клубнинг масъуллари шубҳаланишди.  

Воқеалар ривожи қандай тус олгани эса бугун барчага маълум. Сирожиддиин Раҳматуллаев ва Никита Павленко бир йил катта футбол ҳавосидан маҳрум қилинди. Равшан Ягудин ва Достон Тўхтабоев жамоадошларининг қилаётган ишини сир тутгани туфайли сўнгги огоҳлантиришни олди. 

"Машъал" мағлубиятларни эмас, катта мавсум ва чиройли ғалабаларни хоҳлайди. Юқоридаги холатларни айнан клуб рахбарияти ва мураббийлар штаби саъй-харакати билан очиқланишига эришилди. Кейинги мавсумда жамоанинг ҳар-бир катта ва кичик аъзоси қатъий назорат остида бўлади.

Биз келишилган ўйинларга мутлақо қаршимиз ва биз халол ўйин тарафдоримиз", – дейилади муборакликлар баёнотида. 

Худоёрхон Сагдуллаев: "Машъал"да ички муҳит бузилгани учун Суперлигага чиқа олмадик"

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика