Latest news

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Каррагер Эмерини Артета ва Почеттинодан устун кўрди News

Каррагер Эмерини Артета ва Почеттинодан устун кўрди

Таниқли эксперт Жейми Каррагер Унаи Эмерининг "Астон Вилла"даги фаолияти ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Унаи Эмери – жорий мавсум АПЛнинг учинчи энг яхши мураббийи. Ҳа, Чемпионлар Лигаси ғолиблари Юрген Клопп ва Пеп Гвардиола бор. Аммо Унаи Эмерининг "Астон Вилла"дан ташқаридаги фаолиятига назар ташласангиз, у доимий равишда Европа Лигасида ғалаба қозонаётганини кўрасиз. Микель Артета ва ҳатто Маурисио Почеттино ҳам бу билан мақтана олмайди.

Агар Унаи Эмери келганидан бери ўтган 12 ойга қарасангиз, "Астон Вилла"ни "Манчестер Юнайтед"дан яхшироқ шуғуллантиришаётганини кўрасиз. Бунга мутлақо шубҳа йўқ.

"Вилла" менежер туфайли еврокубокларда узоққа боради. Уларнинг Конференция Лигасида жуда яхши ишлаётганини кўряпман. Демак, мавсумнинг иккинчи ярмида улар пайшанба ва якшанба кунлари кўп ўйнашлари мумкин", – деди Жейми Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери ўтган мавсум қуйи лигага тушиб кетаётган "Астон Вилла"ни 7-ўринга кўтарганди. "Вилланлар" АПЛнинг ушбу мавсумида пешқадам "Манчестер Сити"дан 3 очко ортда қолиб, 5-поғонани эгаллаб турибди. Шунингдек, улар Конференция Лигасининг плей-офф босқичига йўлланмани деярли қўлга киритишди.

Маълумот ўрнида, Унаи Эмери тўрт карра Европа Лигаси ғолиби саналади. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика