Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Канчельскис: “Навбаҳор” билан шов-шув кўтармоқчимасмиз” News

Канчельскис: “Навбаҳор” билан шов-шув кўтармоқчимасмиз”

Россиялик мутахассис Андрей Канчельскис “Навбаҳор”дан шартномани бекор қилиш учун кўрсатилган товон пулини бир ҳафта ичида олишга умид қилмоқда, дея хабар беради ТАСС агентлиги.

“Навбаҳор” билан музокара олиб бормоқдамиз, улар эса барчаси ижобий якунланишини истамоқда, дейди Канчельскис. – Музокаралар давом этмоқда, на менга ва на уларга шов-шув, тортишувлар керак. Улар шартномада кўрсатилган барча нарсани тўлаб бериши лозим. Улар томондан барчаси аниқ ва равшан.

Ушбу масалани бир ҳафта ичида ҳал қиламиз деб ўйлайман. Агар уларнинг ўзлари мен билан боғланиб, қўнғироқ қилишса, демак, барчаси тинч тугашини хоҳлашаётган бўлади, дея қўшиб қўйган мураббий.

“Соғлиғим нормал ҳолатда, даволаниш курсини ўтадим ва тез орада айрим клублар билан музокараларни бошлашга умид қиламан. Чет элдан вариантлар бор, аммо ҳозирча буни ошкор қилмоқчимасман”, дея сўзларини якунлаган россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскис “Навбаҳор”да 2018 йил октябридан 2019 йил июнигача ишлаган, ўтган йилнинг августида эса бош мураббий вазифасига қайтди ҳамда 2020 йилнинг 9 октябрида у ўз лавозимини тарк этди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика