Latest news

00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 00:00Ла Лига. "Реал Сосьедад" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:45А Серия. "Фиорентина" ва "Милан" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:45Лига 1. ПСЖ "Ницца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  1 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  7 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

Камолиддин Тожиев: "Драган Черан бу мавсумда ҳам тўпурар бўлмоқчи. Максим Шацких билан маслаҳатлашиб турибман" News

Камолиддин Тожиев: "Драган Черан бу мавсумда ҳам тўпурар бўлмоқчи. Максим Шацких билан маслаҳатлашиб турибман"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" (4:2) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун мухлисларга маъқул келадиган ўйин бўлди. Ўтказиб юборган голларимизни ўзимизнинг хатоларимиз туфайли ўтказиб юбордик. "Динамо" жуда яхши шаклланган жамоа ва тезкор ҳужум чизиғига эга. Шу сабабли бугун икки жамоа ҳам қизиқарли футбол намойиш этди", - деди Камолиддин Тожиев.

- Драган Черан сўнгги учта учрашувда 5та гол ва 2та ассист қайд этди. Бунга қадар Драган ёрқин ўйин намойиш этмаётганди. Бунга сабаб нима? Балки сиз Черанни яхши машғулот қилдираётгандайсиз ёки Драган Чераннинг бош мураббий Максим Шацких билан бўлган муносабатлари яхши эмас эдими?

- Машғулотларда кўпроқ импровизация қилишга имконият беряпмиз. Футболчи бутун мавсум давомида барқарор ўйин намойиш этиши иложсиз. Футболчилар билан биргаликда муаммоларни енгиб ўтишга ҳаракат қиляпмиз. Черан жорий мавсум ҳам энг яхши тўпурар бўлмоқчи, шу сабабли кўп голлар урмоқда.

- Бугунги учрашувни Абдурауф Бўриев, Дониёр Абдуманнопов ва Иброҳим Ибрагимовлар ўтказиб юборишди. Бунинг сабаби нимада?

- Ибрагимовнинг нервлари шамоллаган эди. У икки ҳафтадан буён даволанмоқда. Бўриевнинг қўлидан жароҳат олди. Аниқроғи, суяги дарс кетди. Абдуманноповнинг оёғи тўрт кундан буён оғрияпти. У жамоа билан шуғулланмоқда, аммо ҳали майдонга тушишга тайёр эмас.

- Жамоани вақтинчалик сиз бошқаряпсиз. Бош мураббий вазифасини бажариш қанчалик қийин экан? Максим Шацких билан алоқадамисиз? Максим Александрович жамоага маслаҳат бериб турибдими?

- Мен ҳеч қачон бош мураббий ролида ишлаб кўрмаганман. Қийинчиликлари бор, албатта. Максим Шацких билан маслаҳатлашиб турибман, бу сиз иложи йўқ.

- "Персеполис"га қарши ўйин ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтсангиз?

- Эрон сафарига боришдан олдин рақибни яхши ўрганиб чиққандик. 40-сонияда ўтказиб юборган голимиз омадсизлик эди. Иккинчи бўлимда анча яхши ўйнадик. Рақибга очиқ зоналар қолдирмадик. "Персеполис" Остон орқали қанотдан ҳужум қилишга ҳаракат қилди, аммо биз қанотлардаги хавфни бартараф этдик. Умуман олганда, яхши ўйин ўтказдик.

- Жамоа атрофида турли хил гап-сўзлар юрибди. Бундай қийин вазиятда жамоадаги ички муҳит қандай? Кийиниш хонасидаги атмосфера ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Ички муҳит аъло даражада. Футболчилар жуда аҳил. Биз бир жамоамиз. 





Rating: +8   

Comments

+2   
06 oct 21:13:47
Baxtiyor Kodirov
Бугунги шархловчи роса Максимни гурига ғиштт қалаб Тожиевни мақтаб ўйинни тугатди. Шархловчи холис бўлиши керак. М. Шацкихни ўзбек футболи учун хизмати кўп. Бита ўйинда бугунги шархловчи максимни гўрга тиқиб ташлади. Ҳайф сендақа шархловчига, уят. Сен ифлоссан
+2   
06 oct 20:07:37
Бахтиёр Ашуров
Фаолиятингга омад Камолиддин!
+1   
06 oct 18:43:30
Odilbek Abdushukurov
Qari Cheranni bemalol ligamizda to‘purar bo‘layotgani, bizda tuzukroq hujumchi yo‘qigini bildiradi.
   
06 oct 23:04:14
BXZ BXZ
Reply to comment by Odilbek Abdushukurov
Shatskixga nima bo‘ldi.
Охирги маълумотга таъянсак Макс бетоб касал бу́лган аникрок маълумот йу́к .
   
06 oct 21:34:18
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Baxtiyor Kodirov
Бугунги шархловчи роса Максимни гурига ғиштт қалаб Тожиевни мақтаб ўйинни тугатди. Шархловчи холис бўлиши керак. М. Шацкихни ўзбек футболи учун хизмати кўп. Бита ўйинда бугунги шархловчи максимни гўрга тиқиб ташлади. Ҳайф сендақа шархловчига, уят. Сен ифлоссан
Мен ўйинни кўрмадим. Ким шарҳлади?
   
06 oct 20:03:18
Odilbek Abdushukurov
Reply to comment by Otsiz Chavandoz
To'purarla jadvaliga qarsez 10 tadan 7 tasi legioner. Mesniy bombardirlani urug'i qurigan hozir.
Ha
   
06 oct 19:38:18
Jurabek Madatov
Maksim Shatskixni javobini bersayam bulardi manimcha. Tojiyevlarga bersa usha chetdan keladigan murabbiylardan ancha yaxshi boshqaradi.
   
06 oct 18:49:13
Мирзохон
- Ибрагимовнинг нервлари шамоллаган эди. У икки ҳафтадан буён даволанмоқда. Бўриевнинг қўлидан жароҳат олди. Аниқроғи, суяги дарс кетди. Абдуманноповнинг оёғи тўрт кундан буён оғрияпти.
________________________________________________
Бўриев қўлидан жароҳат олди. Аниқроғи суяги дарз кетди.
Матбуот анжуманларидаги таҳрирларга ким маъсул?
   
06 oct 18:47:42
Otsiz Chavandoz
Reply to comment by Odilbek Abdushukurov
Qari Cheranni bemalol ligamizda to‘purar bo‘layotgani, bizda tuzukroq hujumchi yo‘qigini bildiradi.
To'purarla jadvaliga qarsez 10 tadan 7 tasi legioner. Mesniy bombardirlani urug'i qurigan hozir.
   
06 oct 18:44:02
Odilbek Abdushukurov
Shatskixga nima bo‘ldi.
-1   
06 oct 20:23:23
Азиз Раджабов
Камолидин,бошидан урган судьяни сотиб олишни,фойда беради балким келажакда
-1   
06 oct 18:44:29
Lochin Lochin
Остон огзидан тушмайдику будни кариндошимасми мабодо
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика