Latest news

15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   0 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  0 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  2 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  12 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  1 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  9

Жота ва гуллар News

Жота ва гуллар

"Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диого Жотанинг бевақт ўлими футбол оламини ларзага солди.

Кечадан бери тармоқларда шу гап. Жотанинг автоҳалокатга учраб вафот этганини ёзмаган нашр, сайт ва канал қолмади. Воқеа жойидан суратлар, видео ҳам берилди. "Ливерпуль" уй учрашувларини ўтказадиган "Энфильд" стадионида Жота хотираси учун кичик ҳудуд такшил қилиниб, бу ерга ҳамон гулчамбарлар қўйиш давом этмоқда.



Жота ҳали ёш эди, эндигина 28ни қарши олганди. Гарчи уч нафар фарзанди бор бўлса-да, никоҳ тўйини ўтказганига атиги 11 кун бўлганди. Нимаям дердик, бу тақдир. Жотани ёд олиб айниқса мухлислар жонбозлик кўрсатаётгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Англияда мухлислик ўзгача, 30-40 йил олдинги "хулиганлик" даври ўтди-кетди. Энди у ерда юқори даражали маданият ҳукм сурмоқда.

Жотани хотирлаб "Энфильд" томон мухлислар келиши давом этмоқда. Ҳатто "Ливерпул"нинг ашаддий рақиби "Эвертон" мухлиси ҳам келиб гул қўйиб кетгани тармоқларда алоҳида ёритилди. Ўша одамга "Respect" дейишди. Кўряпмизки, футбол ўз йўлига, қарама-қаршилик ўз йўлига, лекин инсон қадри, тирик бўлса ҳурмати, вафот этса хотираси асосий ўринда экан.

Англияда маданият юқори тус олган. Улар оламдан ўтганларни тез-тез хотирлаб туришади. Мухлислар бир-бирларига илиқ муносабатда бўладилар. Вафот этган футбол кишиси номини трибуна, кўчалар ва бошқа жойларга беришади. Инглизлар шу орқали футбол орқали ном қозонган машҳур номни абадийлаштириш ҳаракатида бўладилар.



Жотага бўлаётган ҳурмат, таъзия изҳор қилиш, унинг хотирасини ёд олиш мақсадида стадионга гуллар қўйиб кетилаётгани бежиз эмас. Бу инсон қадри ва хотираси ҳамма нарсадан устун эканини билдиради. Бу ўзаро ҳурматнинг юксак даражасини намоён этади. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Чунки дунёда Инсондан азиз зот йўқ.

Пул, машина, уй, мансаб - булар Инсон қадри олдида ҳеч нарса эмас. Одам барибир одамга суянади ва доимо шундай бўлиб қолади. Жаҳондаги ҳолатни кўриб турибмиз, қаерда футбол ўйналяпти, қаерда уруш кетяпти. Одамлар бир-бирига ўқ отиб ҳалок бўляпти. Футбол эса шунчаки спорт тури эмас, халқларни бирлаштирувчи минг бир йўлдан биттаси бўлиб қолиши керак.

Чет давлатларга кўп борганмиз, четга чиққанда Ватан соғинчи янада кўпроқ билинади. Ватан нима эканини четга чиқиб ҳис қила бошлайсиз. Сиз фақат ўйин пайти рақиб мухлислари билан "душман" бўласиз, лекин ўйиндан олдин ва кейин улар билан яхши муносабатда бўлгингиз келади. Чунки улар ҳам бизга ўхшаган одам. Хорижликлар ҳам бизга келганда шуни ҳис қилади.



Афсуски, бизда меҳр камайиб кетгандек. Атрофимизга бефарқ бўлиб қолганмиз. Кимгадир ёрдам қўлини чўзишдан олдин "етти ўлчаб бир кесамиз", менга кейинчалик нафи теграмикан деб ўйланиб қоламиз. Оламдан ўтганлар хотираси тез унут бўлади. Яна одатдагидек ишга ва ҳаёт ташвишларига шўнғиб кетамиз. Ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади.

Лекин дунёда яхши одамлар бор экан, инсон вафот этса хотирлаш, ҳаётлигида эъзозлаш асло "ўлмайди". Шундай экан, биз ҳам ўз яқинларимизни то ҳаёт экан ҳолидан хабар олиб, хабар олишга имкон бўлмаса, биров йўқлаб қўйиш, вафот этганида хотирасини ёд этиш бирламчи эканини унутмайлик. Ахир бу оламда барчамиз омонатмиз. 


Х.Холиқов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика