Latest news

12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  0 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  2 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  1 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди News

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ қатнашчилари сафидан чиқарилди

2022 йилнинг январ ойида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этилган Ишчи гуруҳ 2021 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган футбол клубларининг умумий иш фаолияти, ижро интизоми, мусобақада иштирок этиш ва лицензиялаш билан боғлиқ талабларнинг бажарилишини ўрганди.

Бу жараёнда "Жомбой" футбол клуби "2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти" ҳамда "Лицензиялаш регламенти"даги қатор талабларни бажармагани маълум бўлди.

"Жомбой" футбол клуби ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг 2022 йил 24 февраль кунидаги 02-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган қарорга асосан умумий иш фаолияти белгиланган тартибда ташкил этилмагани, ҳужжатлар умуман юритилмаслиги, клуб фаолиятини ташкил қилиши учун офис мавжуд эмаслиги, футболчи ва мураббийлар учун иш ҳақи тўланмаслиги, бухгалтерия ҳисоби юритилмаслиги, умуман молиялаштириш манбаларига эга эмаслиги, 2021 йилда белгиланган тартибда молиялаштирилмагани сабабли Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди.

"Жомбой" футбол клубига Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилгани сабабли Самарқанд вилоятининг 2-Лига мусобақасида қатнашиш тавсия этилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика