Latest news

11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  7 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  3 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  26 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди" News

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"

Бруну Фернандеш Криштиану Роналдуни ЖЧ-2026дан кейин ҳам терма жамоада қолади деб ўйлайди.

"Мен бунга шунчаки ишонибгина қолмайман, балки амалда ҳам шундай бўлади. Криштиану Роналду терма жамоа билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, ўз орзусини амалга оширса зўр бўларди. Ва бу нафақат унинг ўзи учун, балки бутун португалияликлар учун.

Биз чиндан ҳам ўз мамлакатимизга соврин туҳфа этишни хоҳлаймиз. Бу нарса у учун, футболимиздаги энг асосий шахс сифатида фаолиятининг ажойиб якуни бўларди.

Ҳатто Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган тақдирда ҳам, у тўхтайдими ёки яна маълум вақт терма жамоада қоладими, билмайман.

Криштиану ҳар йили кўпроқ ва кўпроқ нарса хоҳлайди, янада яхшироқ бўлишни истайди. Унинг маҳоратига шубҳа қиладиганлар учун янада кўпроқ голлар уриб бораверади. Биз учун энг муҳими - Жаҳон чемпионатига бориш ва ғалаба қозониш. Бу Криштиану Роналду ва ватанимизни яхши кўрадиган ҳар биримизнинг орзуимиз.

Криштиану учун терма жамоадаги фаолиятини иккита энг катта соврин билан тугатиш улкан ютуқ бўларди - Евро ва Жаҳон чемпионлиги. Португалия олдин бу мусобақаларда ғолиб чиқмаган. Мундиалда ғолиб бўлсак, Португалияда буни бир кун эмас, бир ҳафта байрам қилишса керак деб ўйлайман", - деди Бруну.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика