Latest news

09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  0 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  0 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  9 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  68 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  1

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз? News

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичини ўз майдонида КХДРга қарши баҳс билан бошлайди.

Бу ўйин 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. 5 июлдан ўтиб олдик, тез орада 5 август келади ва қарабсизки 5 сентябрга ҳам яқинлашиб қолган бўламиз.

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалнинг яна иккита учрашувидан сўнг расман биринчи давра якунланади ва августга қадар ўйинлар бўлмайди. Июлда фақат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учта расмий беллашувда майдонга тушади:

24 июль. Ўзбекистон - Испания
27 июль. Ўзбекистон - Миср
30 июль. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси




Суперлига клублари учун иккинчи давра 2 августдан бошланади. Яъни, 14-тур ўйинлари 2-3-4 августга қўйилган. Шунингдек 6-7 ва 13-14 август кунларига Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финал учрашувлари белгиланган. Августдаги тақвимни тушунарлироқ кўринишда келтириб ўтамиз.

2-3-4 август. Суперлига 14-тур
6-7 август. Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал
9-10-11 август. Суперлига 15-тур
13-14 август. Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал
16-17-18 август. Суперлига 16-тур
23-24-25 август. Суперлига 17-тур
28-29 август. Ўзбекистон Кубоги 1/2 финал

Агар тавқимда ўзгариш рўй бермаса август ойидаёқ Кубок финалчилари ким бўлишини билиб оламиз. Финал эса 5 октябрга белгиланган. Шундай қилиб келаси ой Суперлигада 4та тур ва Кубокнинг иккита босқич ўйинлари ўтказилади.

Бу дегани миллий жамоа августда ҳеч қанақасига ўртоқлик учрашуви ўтказа олмайди. Биринчидан тақвим тиғиз, иккинчидан августда ФИФА кунлари йўқ. ФИФА кунлари 2 сентябрдан бошланади ва 10 сентябрга қадар давом этади.

Суперлигада 17-турнинг охирги ўйини 25 август куни бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, маҳаллий футболчилар 26-27 августдан терма жамоа жамоа базасига йиғилиши мумкин, шунда ҳам Кубокнинг ярим финал босқичида ўйнайдиганлар терма жамоага кела олмайди.




Катта эҳтимол билан легионерлар 2 сентябрдан терма жамоа таркибига қўшилишни бошлайди. Уч кунлик машғулот ва қарабсизки илк расмий ўйин. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаш 3-босқичидан ўрин олган дастлабки баҳсни 5 сентябрь куни ўз майдонида КХДР (Шимолий Корея)га қарши ўтказади. 10 сентябрь куни эса Бишкекда Қирғизистон меҳмони бўламиз. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳар иккала расмий ўйинни ўртоқлик учрашувисиз ўтказишимизга тўғри келади.

P.S. Мавзуга доир кейинги мақола дастлабки рақиб - КХДР ҳақида бўлади.

Х.Холиқов


Муаллифнинг олдинги мақолалари 

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?         

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика