ЖЧ-2022. Қатар ТЖ устози очилиш ўйинидаги мағлубият ҳақида нималар деди? News

ЖЧ-2022. Қатар ТЖ устози очилиш ўйинидаги мағлубият ҳақида нималар деди?

Мундиал тарихида илк бор мезбон дастлабки учрашувда мағлубиятга учради.

Қатар термаси устози Феликс Санчес Эквадор (0:2) билан ўйиндаги муваффақиятсизликка изоҳ берди.

“Бу ўйинни маълум бир тарзда ўтказдик ва рақибимизнинг ўзига хос ғоялари бор эди. Гап ҳужум қилишни хоҳламаганимизда эмас. Рақиб ўз қуролларидан фойдаланди.

Рақобатбардош бўлишни истасак, ҳимоялана олишимиз ва жуда тартибли ўйнашимиз лозим. Тўпга эгалик қилганимизда эса самаралироқ ҳаракат қилишимиз керак”, дейди Санчес.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика