Latest news

13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   0 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   0 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  4 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  6 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  1 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16

Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" News

Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"

Ўзбекистон U-23 жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Тошкентдаги кутиб олиш маросими вақтида ОАВга интервью берди.

"Терма жамоада кайфият яхши, чунки олдимизга қўйилган вазифа Олимпиадага чиқиш эди. Аммо йигитлар чемпионликка ҳам эришишни хоҳлагандик. Шунақа юқори мақсад қўйганимиз учун ҳам Олимпиада йўлланмасига ишончли тарзда эга чиқдик. Кўрсатган натижамиздан хурсандмиз, чунки халқимизга, ватанимизга ва Президентимизга мана шундай қувонч бағишладик. Бундан фахрланамиз. Ишлашда давом этамиз. Парижга ҳам юқори мақсадлар кўзлаб ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун борамиз. У ердан ҳам ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Финалда Япониядан яхшироқ ҳаракат қилдик, буни статистика ҳам кўрсатиб берди. Шунчаки омад етишмади десак бўлади. Жамоамга ишонган ҳолда айтаманки кеча кучли жамоа ютқазди. Бошимизни тик кўтариб тарк этдик.

Тақдирлаш маросимига раҳматли дўстим Диёр Раҳимқуловнинг сурати туширилган формада чиқдим. Буни анчадан буён ният қилардим. Худо хоҳласа, Диёр учун қачондир албатта чемпион бўламиз", - деди Жасур Жалолиддинов championat.asia сайтига.


Japan U23

AFC U23 Asian Cup Final Stage . Round Final

03/05/2024, 21:30

0
:
1
Finished

Uzbekistan U23

45'
90'

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика