Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Жасур Ҳакимов: "Бу ёшдаги жамоалар ўртасида катта фарқ йўқ. Ўзбекистон U-17 Жаҳон чемпионатида биз кутган ўйинни кўрсатади" News

Жасур Ҳакимов: "Бу ёшдаги жамоалар ўртасида катта фарқ йўқ. Ўзбекистон U-17 Жаҳон чемпионатида биз кутган ўйинни кўрсатади"

2011 йилги Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонга тушган Жасур Ҳакимов олдиндаги кичик мундиал ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳар сафар Жаҳон чемпионати ҳақида гап кетганда 2011 йил Мексикадаги мундиал кўз олдимга келади. Ўша турнирда кўрсатган ўйинларимиз, ғалабалар, мексикалик мухлисларнинг яратган муҳити ёдимда қолган. Бу Жаҳон чемпионати футболимиз учун ўсиш бўлганди. Жаҳон чемпионати футболимиз тарихида янги саҳифа яратган. Шундан сўнг болалар футболига эътибор ошди. Академиялар, қулай шароитлар яратиб берилди. 

- Янги Зеландия билан ўйиндаги йирик ҳисобли мағлубият кутилмаган зарба бўлганди. Йигитлар тушкун кайфиятда эди. Бундай паллада мураббийимиз ортимизда қанчадан-қанча мухлислар турганини, яқинларимиз ғалаба қозонишимизни кутиб турганини айтгани ёдимда. Шундан сўнг ғалабага бўлган ишонч уйғонди. Натижада АҚШ ва Чехияни мағлуб этиб, гуруҳдан чиққандик. 

- Бу ёшдаги терма жамоаларимиз ҳар доим юқори салоҳиятга эга бўлган. Индонезиядаги Жаҳон чемпионатида қатнашадиган терма жамоамизнинг ўйинларини кузатганман. Улар ҳам ўз ёшига нисбатан юқори савияда ўйинлар кўрсатишди. Айтганимдек, ўсмирлар миқёсидаги терма жамоалар ўртасида катта фарқ бўлмайди. Шунинг учун, гуруҳда йигитлар биз кутган ўйинни кўрсатишади. Бўлажак мундиалда укаларимизга омад тилайман. Энг аввало ўзларига ишонишларини ва бутун Ўзбекистон улар билан бирга эканлигини ҳамиша ёддан чиқаришмасин. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика