Latest news

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  15 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  7

"Жасорат" соврини соҳиби Ҳасан Раҳимжонов билан суҳбат News

"Жасорат" соврини соҳиби Ҳасан Раҳимжонов билан суҳбат

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва Профессионал Футбол Лигаси йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Маросимда футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар билан бир қаторда биринчи лигада иштирок этган Тошкентнинг Рубин жамоаси шифокори Ҳасан Раҳимжонов ҳам "Жасорат" соврини билан тақдирланди. Биз Ҳасан ака билан боғланиб суҳбатлашдик:

- Ҳасан ака, аввало соврин билан табриклаймиз. Ўзингиз ҳақингизда гапириб берсангиз.

- Табрик учун раҳмат. Мен Мирзо Улуғбек тумани, 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонасида болалар травматолог-ортопед шифокори бўлиб ишлаш билан биргаликда 2019 йил февраль ойидан бери "Рубин" жамоасида ҳам ишлаб келяпман.

- Ўша "Пахтакор-2" - "Рубин" ўйинида қандай воқеа бўлганди?

- "Пахтакор-2" билан ўйинда жамоамиз футболчиси Ҳусан Ҳасанов мезбонлар дарвозабони билан тўқнашиб кетиб ҳушини йўқотиб қўйди ва тили орқага кетиб қолди. Зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатиб футболчини ҳаётини сақлаб қолишга эришдик.

- Ҳасан ака, кейинги йил ҳам "Рубин"да ишлашда давом этасизми?

- Ҳа. Футболни жуда яхши кўраман. "Рубин" жамоасида келаси йилларда ҳам яхши ишлаб келажакда Ўзбекистон терма жамоасида ишлашни ният қиламан.



Фарҳоджон Узоқов суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика