Latest news

10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  0 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  8 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  1 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  11 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  1 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  14 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  8 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  8

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди" News

Жамшид Саидов: "Ўйин учун стратегиямиз иш берди"

"Қизилқум" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (2:0) сўнг мезбонлар устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Жамшид Саидов: Ғалаба доимо ёқимли. Ўйин учун стратегиямиз иш берди. Ҳимоядан ўйнаб, рақибни қарши ҳужумда жазолашга уриндик. Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. "Пахтакор"ни иккинчи марта мағлуб этдик.

- "Қизилқум" қарши ҳужумлар эвазига ғалабага эришди. Режа ўйин бошидан шундаймиди ёки баҳс давомида шу қарорга келиндими?

- Баҳс учун режамиз шундай эди. Услубимиз фойда берганидан хурсандман.

- "Қизилқум" ўртамиёна жамоалар билан кучсиз, етакчилар билан кучли ўйнайди. Кийиниш хонасида сеҳрли сўз айтасизми?

- Мен ҳам ўзимга шу саволни бераман. Менимча, бунинг бари психология билан боғлиқ деб ўйлайман. Рақибга паст баҳо бериш каби нарсалар кучсиз ўйинга сабаб бўлади.

- Акаки Шулая ҳужумкор ярим ҳимоячи эди, бугун у ҳимояда ҳаракат қилди. Сабаби нима?

- Беш ҳимоячи бўлиб, ҳимоядан ўйнадик ва қарши ҳужумларни кутдик. Бугунги стратегиямиз шундай эди.

- Лобжанидзенинг жароҳати қанчалик жиддий? Шикастланган дарвозабон - Роберт Озолс қачон сафга қайтади?

- Озолс сафга қайтиш учун вақт етади. 9-10 кунда асосий жамоага қўшилиши керак. Лобжанидзе ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Тиббий кўрик хулосаларини кўриш лозим.

- Ҳумоюншоҳ Сайётов бугун яхши ҳаракат қилди. У ўйиндан-ўйинга очиляптими ёки аввал ҳам маҳоратли посбонмиди?

- Сайётов истиқболли посбон. У аста-секинлик билан ўсиб, тажриба тўплаб бормоқда. Сўнгги 3та ўйнда ўзини фақат яхши томондан кўрсатди.

- Акаки Шулая билан шартнома қачонгача белгиланган, у билан битим узайтириладими?

- Шулая билан келишув йилнинг охиригача амалда. Узайтириш ҳақида ҳозир аниқ жавоб бера олмайман.






Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика