Latest news

19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  6 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0

Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган" News

Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дейишим мумкин? Бугун иккинчи таркибимиз билан ўйнадик. "Андижон" кучли таркиби билан майдонга чиқди ва устунликка эга бўлди. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади, ҳаракат қилишди. Кубок ўйинларида асосан ёшлар таркиби билан ҳаракат қилдик. Асосий куч ва эътибор чемпионат ўйинларига қаратилади, чунки Суперлигадаги ҳозирги натижаларимиз бизни қониқтирмаяпти. Диванда ёнбошлаб пост ёзадиган таҳлилчилар иккинчи таркиб билан ўйнашимиз борасида кўп гапиришди. Биз мавжуд имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилаяпмиз. Ёш футболчиларда хатолар кузатилади, бу табиий ҳол. Бугун ҳам айрим вазиятларда футболчиларга тажриба етишмади. Умумий айтсам, ёмон ўйнамади йигитлар. Миннатдорчилик билдираман бугунги ўйин учун. 

- Жамоангиз бугун ёшлар таркибига ишонч билдирганига сабаб нима?

- Айтиб ўтдим, биз кубок ўйинларида асосан ёшлар ва ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Чунки асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган. Гуруҳ босқичидан бошлаб биз шу йўналишда ишладик. Суперлига иккинчи давраси янада оғир ва қийин ўтишига шубҳа йўқ.

- Раҳбарият кубок ўйинларида вазифа қўймаганини айтаяпсиз. Мухлислар ҳурмати учун ҳам бугун асосий таркиб майдонга туширилса бўлмасмиди? 

- Такрор айтаман, биз ҳозир мавжуд имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилдик. Ҳеч қайси мураббий майдонга ютқазиш учун тушмайди. Ёш футболчилар, ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бердик. Ютиб қўйсак, бошқача фикрлар янграши аниқ эди. Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин озроқ маҳорат етишмади.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика