Latest news

12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  2 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  5 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  13

Жамшид Саидов кечаги учрашувга "Қизилқум" нима сабабдан битта даввозабон билан келгани ва легионерлардан фойдаланмаганини тушунтириб берди News

Жамшид Саидов кечаги учрашувга "Қизилқум" нима сабабдан битта даввозабон билан келгани ва легионерлардан фойдаланмаганини тушунтириб берди

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Осон ўйин бўлмади. Ўзбекистон кубоги мусобақасида давом этаётганимиздан хурсандман. Бугунги учрашувдаги маҳорат учун йигитларга рахмат айтаман ва табриклайман. "Машъал" бизга жиддий қаршилик кўрсатди, жамоа бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўришгани сезилиб турди. Биринчи даврада оғир ўйинларни кўп ўтказдик, таътилга чиқишгани сабаб бугунги учрашувга кела олмаган футболчиларимиз ҳам бор эди. Асосан ёш футболчилардан иборат таркиб билан билан ушбу ўйинга етиб келдик. Мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Учрашувнинг асосий вақтида ҳар икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Бироқ, қўшимча бўлимларда "Қизилқум" ғалабани осонлик билан қўлга киритгандек кўринди. Буни қандай изохлаган бўлардингиз? Жамоангизда қўшимча бўлимлар учун алоҳида тайёргарлик режаси бормиди?

- Асосий вақтда ҳақиқатдан ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олдик, иккинчи бўлимда рақибни қарши ҳужумда жазоламоқчи эдик. Бироқ вазият қўшимча бўлимларга қадар етиб борди. Биз қўшимча бўлимларда рақибга гол уриш учун имконият бермасликка интилдик ва ўз вазиятларимиздан фойдаландик.

- "Қизилқум" бугун фақат бир нафар дарвозабонни қайдномага киритди. Унинг жароҳат олиш эҳтимолидан чўчимадингизми?

- Албатта, бу катта таваккал эди. Бироқ, мавжуд вазият туфайли шунга мажбур бўлдик. Яна бир дарвозабонимиз бетоб бўлиб қолди. 

- Легионер футболчиларга таътил берилганми?

- Ҳа, шундай. Легионер футболчилар ёзги таътилга чиқишди. Улар бир оз муддат оилалари даврасида бўлишади. Тўғрисини айтганда, бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратишни мақсад қилдик. Бироқ, бу дегани кубок учрашувлари эътибордан четда қолади дегани эмас. Мана шундай учрашувлар орқали ёш ва ўйин амалиётисиз қолаётган футболчиларни синовдан ўтказамиз. Мақсад ўзгармайди, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика